Полесский радиационно-экологический заповедник в Белоруссии

Самарқандда 9 ёшли бола ит тишлашидан вафот этди

455
(Янгиланган 17:52 05.07.2019)
2010 йилда туғилган болакайни номаълум оқ рангли кичкина ит уйи олдида ўнг қўл билак соҳасини юзаки тирнаб, тан жароҳати етказган. 23 кун ўтиб болада қутириш белгилари аниқланади.

ТОШКЕНТ, 5 июл – Sputnik. Самарқандда 9 ёшли бола ит тишлашидан вафот этди.

Ўзбекистон ССВ хабарига кўра, Республика давлат санитария эпидемиология маркази эпидемилогик суриштирув ишларини олиб борган.

Маълум бўлишича, 4 июнь куни Самарқанд туман, “Раванак” маҳалласида истиқомат қилувчи 2010 йилда туғилган К.М.ни номаълум оқ рангли кичкина ит уйи олдида ўнг қўл билак соҳасини юзаки тирнаб, тан жароҳати етказган. Ҳолатдан хабар топган беморнинг онаси унга зудлик билан маҳаллий усулда хўжалик кир совуни билан жароҳат жойини ювиб, тиббиёт этил спирти ёрдамида биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Аммо унинг ота-оналари жароҳатга лоқайдлик билан қараб, профилактика мақсадида тез тиббий ёрдамга ёки ҳудудга яқин бўлган даволаш муассасига мурожаат этмаган.

Натижада орадан қарийб 23 кун ўтиб болада тана ҳароратининг кўтарилиши, бир неча маротаба қайт қилиш, сув ичганда ютина олмаслик, тез-тез совуқ қотиш ҳамда кучли диарея белгилари кузатила бошланган. Эртаси куни ушбу аломатлар янада зўрайиб, бемор аҳволи оғирлашиб қолган. 29 июнь куни Самарқанд туман марказий поликлиникаси инфекционисти томонидан текширилганда, унда қутириш белгилари аниқланади ва у шу заҳотиёқ тез тиббий ёрдам машинасида вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига юборилади.

У ерда болага шифохона маслаҳат гуруҳи томонидан номаълум итдан жароҳат олганлиги сабаб қутириш касаллиги белгилари билан “А 82.0 га гумон” ташхиси қўйилган.

Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасининг бир гуруҳ малакали мутахассислари томонидан бемор учун барча зарур даво чоралари қўлланилган. Аммо шифокорларнинг шунча уринишларига қарамай, жароҳатга лоқайдлик билан муносабатда бўлинганлиги ва оғир даражага келиб қолганлиги сабаб бемор ҳаёти сақлаб қолинмаган.

“Айни пайтда М.К.нинг патологоанотомик органларидан намуна олиниб, ихтисослашган лабораторияда текширувлар ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.

Хабарда вилоят “Раванак” маҳалласи аҳолиси назоратга олингани ва зарур тадбирлар белгилангани қайд этилган. Натижада, ҳудуд аҳолиси ва ҳайвонлар ўртасида касаллик белгилари аниқланмаган.

455