Драка

Каттақўрғонлик акасини ўласи қилиб калтаклаб, ўлдириб қўйди

449
(Янгиланган 12:39 19.07.2019)
“Маржона” ошхонасида ака-ука спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида ўзаро жанжал юзага келган.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Самарқанд вилоятида фуқаро акасининг умрига зомин бўлди.

ИИВ хабарига кўра, 17 июль куни Каттақўрғон туманида яшовчи 33 ёшли У.Т. “Маржона” ошхонасида акаси 47 ёшли О.Т. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ва уйларига кетаётган вақтларида ўрталарида ўзаро жанжал юзага келган. Жанжал вақтида акасининг танасини турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган.

“Натижада О.Т. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда жиноятчи ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

449
Кпп на границе

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги можаро юзасидан маълумот берилди

712
(Янгиланган 18:32 31.05.2020)
Таъкидланишича, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида юзага келган можаро юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида жойлашган Чашма булоғи олдида икки мамлакат фуқаролари ўртасида можаро юзага келган.

Юзага келган вазиятни ҳал қилиш учун икки давлат маҳаллий ҳокимиятининг масъул раҳбарлари воқеа жойида учрашишган.

Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Сўх тумани ва Қирғизистоннинг Қадамжой тумани аҳолиси бир-бирини тошбўрон қилгани айтилган видео тарқалган эди. Sputnik Қирғизистон нашрининг маҳаллий ҳукумат маълумотига таяниб ёзишича, жанжалга Чашма булоғи суви икки қишлоқ аҳолиси томонидан биргаликда тозаланиши сабаб бўлган. Томонлар булоқ қайси мамлакатга тегишлиги борасида тортишиб қолишгани айтилмоқда.

712
Девушка легкого поведения

Тошкентда массаж салони баҳонасида фоҳишахона очганлар фош этилди

420
Пойтахтнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида қўшмачилик билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг қилмиши фош қилинди

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Тошкентда массаж салони баҳонасида очилган иккита фоҳишахона фош этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, фуқаролар кўп қаватли уйлардан жой олган салонлардаги массаж таклифлари, турли хил SPA-салонлар ҳақидаги эълонларни текшириб беришни сўраб мурожаат қилишади. Ҳар бир бу каби мурожаат текширилади.

Шундай мурожаатлар бири 22 май куни олинган. Аниқланишича, Юнусобод туманидаги салонлардан бирида 43 ёшли О.У. 500 минг сўм эвазига хилват учун шароит яратган.

Иккинчи ҳолат 27 май куни аниқланган. Тадбир давомида Шайхонтоҳур туманидаги салонлардан бирида 22 ёшли К.М. 100 доллар эвазига икки кишининг қовушиши учун хона ажратиб бериши маълум бўлган.

Ҳар иккита ҳолат юзасидан ЖКнинг 131 моддаси 2 қисми билан (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) жиноий иш очилган.

420

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0