Хоразмда 15 бош қора мол тириклайин ёниб кетди

520
(Янгиланган 17:19 08.08.2019)
Хоразм вилоятидаги “Юлдош ота Хурсандбек” фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Хоразм вилояти Янгибозор тумани Бошқир шейх қишлоғи “Жайхун” МФЙда жойлашган “Юлдош ота Хурсандбек” фермер хўжалигининг дала шийпонидаги молхонасида ёнғин содир бўлди.

Воқеа жойига етиб борган 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан молхонанинг 80 кв.метр майдони ва 5 бош қора мол қутқариб қолинган.

“Ёнғин оқибатида молхонанинг 40 кв.м майдонда томи ва у ерда сақланган хашак ёниб зарарланган, шунингдек 15 бош қора мол ва 2 та қўй нобуд бўлган”, - дейилади ДЁХХ хабарида.

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

520