Скорая помощь

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда топилди

184
Шифокорлар уни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этишди.

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 26 август куни Ўзбекистон фуқароси Ғ.П. оғир аҳволда топилганлиги ва 33-сонли шаҳар касалхонасига ётқизилганлиги тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

“Шифокорлар беморни кўрикдан ўтказиш чоғида оёқнинг травматик ампутациясини қайд этишди”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли ва реанимация бўлимидан травматология бўлимига ўтказилган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Санкт-Петербург шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва тиббиёт муассасасаси билан алоқада бўлиб турибди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-965-029-41-49.

184