Закрытые на замок ворота

Қизи занжирбанд қилинган она куёвини судга берди

595
(Янгиланган 13:08 05.10.2019)
Зангиота туманида эркак турмуш ўртоғини занжирбанд қилди. Ҳаттоки ҳожатхонага боришга рухсат бермаган. Аёлнинг фарзандлари унинг олдига тувак олиб киришган.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғини занжирбанд қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича,  26 сентябрь куни фуқаро М.А. Зангиота тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куёви А.Т.га нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган. Мурожаат мазмунига кўра, А.Т. 2019 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари ўзининг хонадонида, турмуш ўртоғи Д.Т.нинг ноқонуний тарзда оёғини занжир билан боғлаб қўйиб, ушлаб турганлиги маълум қилинган.

Ушбу мурожаат Зангиота тумани ИИБ ходимлари, А.Т. хонадонига борган. Ўрганиш давомида Д.Т. олган тан жароҳатлари юзасидан суд тиббий экспертиза кўриги ўтказилган. Зангиота туман суд тиббий экспертизанинг 2019 йил 30 сентябрь кунидаги маълумотномасида, Д.Т.нинг жароҳатлари, оғирлик даражаси бўйича соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат фуқаро А.Т.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

595