Купол мечети

Комил Алламжонов ЙТҲда ҳалок бўлган журналист оиласига ҳамдардлик билдирди

173
(Янгиланган 12:11 07.11.2019)
Бош прокуратура баёнотига кўра, журналистни "Урганч-Хива" йўлининг 4-километрида "Газель" русумли автомашина уриб кетган

ТОШКЕНТ, 7 ноя - Sputnik. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги "Жамият" газетасининг Хоразм вилояти мухбири, таниқли журналист Давлатназар Рўзметов ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар берилган.

"Агентлигимиз номидан марҳум журналистнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади хабарда.

Давлатназар Рўзметов бахтсиз ҳодиса туфайли бевақт вафот этганлиги айтилмоқда.

Хусусан, Бош прокуратура баёнотига кўра, ҳодиса 6 ноябрь куни соат 23:55 ларда рўй берган. Журналистни "Газель" русумли автомашина "Урганч-Хива" йўлининг 4-километрида йўлни кесиб ўтаётганида уриб юборган.

Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат учун" журналистлардан қандай ўч оладилар >>>

Натижасида Рўзметов бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.

173
Показания сейсмографа

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудида сезилди

122
Тожикистондаги зилзила Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилди. Тошкентда унинг кучи 3 баллни ташкил этди.

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. 9 июль куни Тошкент вақти билан 11:39 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. У Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 39,96 градус шимолий кенглик; 69,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 145 км жанубий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент 145 км, 3 балл, Наманган 231 км, 2 балл, Андижон 273 км, 2 балл, Фарғона 215 км, 2 балл, Гулистон 74 км, 4 балл, Жиззах 126 км, 3 балл, Самарқанд 204 км, 2 балл, Термиз 352 км, 2 балл, Қарши 326 км, 2 балл, Навоий 335 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмаган. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

122
Теглар:
зилзила, Тожикистон, Ўзбекистон

Ўзбекистонда биринчи чет эллик коронавирусдан вафот этди

219
Бемор 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

ТОШКЕНТ, 9 июл - Sputnik. Коронавирус инфекциясига чалинган афғонистонлик 40 ёшли бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Хабарга кўра, Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак)ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган.

21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “СOVID-19”, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шифохонада бемор бир неча марта мутахассислар томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни уларнинг тавсияси асосида олиб борилган.

"Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда куни кеча, 8 июль куни, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 092 нафарга етди.

Республика Махсус комиссияси қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади.

Республика ҳудудида 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилади: автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади.

219
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Военнослужащие ВВС США

АҚШ ҳарбийлари Ўзбекистонда заҳарли моддаларга дуч келган бўлиши мумкин

0
(Янгиланган 15:22 10.07.2020)
Гап Ўзбекистон жанубидаги АҚШ ҳарбийлари томонидан террорчилик ташкилотларга қарши кампания вақтида фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Америка ҳарбий хизматчилари 2000-йилларда Ўзбекистондаги ҳарбий базада жойлашган вақтларида заҳарли моддалар таъсирига учраган бўлишлари мумкин. Бу ҳақда Пентагоннинг махфийликдан чиқарилган ҳужжатларига таянган ҳолда CNN хабар бермоқда.  

Бу ерда гап Ўзбекистон жанубидаги, америкалик ҳарбийлар томонидан 2001 йил 11 сентябрда юз берган террактлардан сўнг "Ал қоида" террористик ташкилоти ва "Толибон"* радикал ҳаракатига қарши кампанияда фойдаланилган "Қарши-Хонобод" авиабазаси ҳақида бормоқда.

Республикачилар қўмитаси аъзоси Марк Гриннинг айтишича, махфийликдан чиқарилган ҳужжатлар К2 авиабазасида (Қарши-Хонобод) хизмат қилган қўшинлар юқори токсик кимёвий моддалар ва радиоактив материаллар таъсирига дуч келганликлари ҳақида далиллар сонини оширмоқда.

“Саратон касаллиги К2 фахрийлари орасида бошқа жойларда хизмат қилган ҳарбийларга қараганда беш баравар юқори ва уларнинг кўплари касаллик бевосита хизмат билан боғлиқ эканлигига қарамай, нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Конгресс кутиши мумкин эмас. Ушбу ҳужжатлар жамоатчиликка ошкор этилиши - Пентагон ва Фахрийлар ишлари бўйича вазирликни жавобгарликка тортиш ва мамлакатимиз учун жонини фидо қилган жасур фахрийлар учун адолатга эришиш йўлидаги катта қадамдир”, - деди Грин.

2001 йилдаги маълумотларга кўра, база атрофидаги тупроқ авиа-ёқилғи билан тўйинган, ердан чиққан буғлар инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. 2004 йилда авиабазадаги ҳарбийлар ҳар куни радиацияга дуч бўлган бўлиши мумкин эди.

XX асрнинг ўрталарида “Хонобод” авиабазаси ва ҳарбий аэродром қурилган. Улардан Афғонистонда амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар давомида 1980-1989 йилларда фаол фойдаланган. 11 сентябрь терактларидан кейин АҚШ террорчиликка қарши кураш халқаро коалициясини ташкил қилиб, Афғонистонда амалиётни бошлаганди.

Вашингтон ўз қўшинларини қўллаб-қувватлаш учун “Хонобод” базасини йилига 10 миллион долларга Ўзбекистондан ижарага олганди. Жанговар вертолётлар ва ҳарбий-юк самолётлари, шунингдек, 1500 нафаргача ҳарбий хизматчи аэропортда жойлашганди.

2005 йил Андижон воқеалари ва Вашингтоннинг уларга реакцияси туфайли Тошкент америкаликлардан Қарши яқинидаги авиабазани тарк этишини талаб қилди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг сўнгги самолёти ўша йилнинг ноябр ойида аэродромни тарк этди. Америкаликлар Қирғизистондаги “Манас” аэродромига кўчиб ўтдилар.

Кейинчалик республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов бир неча бор “бундан буён Ўзбекистон ҳудудида бирон бир хорижий база бўлмайди”, деб таъкидлаган эди.

* “Ислом давлати” (ИШИД, ИД) ва “Толибон” – Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлар.

0