Преступник за решеткой

Божхонадан ўтди-ю, аэропорт ҳудудидан чиқиб кетолмади: контрабандани олди олинди

342
(Янгиланган 19:23 07.11.2019)
Контрабандист давлат божхонасидан яширинча ўтказиб бўлинган маҳсулотларни аэропорт тураргоҳида автоуловига юклаётган пайтида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 7 нояб - Sputnik. Шу кеча-кундузда "Тошкент" халқаро аэропортида мобил мосламаларнинг деярли амалга оширилган контрабандаси бартараф этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Хабарга кўра, хориждан ўзи билан контрабанда юкни олиб келган фуқаро аслида олдиндан кузатувда бўлган. Автотураргоҳда турган "Спарк" автоулови ёнида ноқонуний йўл билан олиб кирилган телефонларни йиғиб олаётган вақтида, тезкор гуруҳ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Текширув давомида шахс автомашинасида умумий қиймати 140,5 миллион сўмлик 11 дона "Iрhone-11", 17 дона атир ва электрон қўл соатлари мавжудлиги аниқланган.

Чегарадан айрим товарларни олиб кириш қоидалари ўзгаради

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

342
Страшное ДТП в Кашкадарьинской области: погибли двое, шестеро госпитализированы

Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки қурбон бўлди, олти киши касалхонада

344
“Chevrolet Orlando” ҳайдовчиси йўл белгилари ва светофорнинг тақиқловчи ишорасини менсимаган ва юк машинасига келиб урилган. ЙТҲ оқибатида 7 ва 4 ёшли бола ҳам жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги аянчли йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда. 

Ҳодиса 12 июль куни соат 00:20 ларда Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р 87 автомобиль йўлининг 47 километрида содир бўлган. “Chevrolet Orlando” машинасининг 44 ёшли ҳайдовчиси М.М. иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётиб, 2.4. “Йўл беринг” йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаган. Бунинг оқибатида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган “DAF SXF 105” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ “Chevrolet Orlando” машинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бирининг умрига зомин бўлган.

Бундан ташқари, 6 нафар йўловчи олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган. Улар орасида 7 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.

344
Теглар:
ЙТҲ, Қашқадарё
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Андижондаги боғча мудираси ўз жонига қасд қилди - сабаблар

738
(Янгиланган 01:15 12.07.2020)
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли МТТ мудираси Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди. Экспертиза хулосаси асосида туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда МТТ вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, мактабгача таълим вазири тегишли фармони билан МТТ бўлими фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ ахборотига кўра, 1967 йилда туғилган Хўжақулова жорий йил май ойи бошида ўз жонига қасд қилган ва олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб борилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, боғча мудирасининг ҳаётини асраб қолишнинг иложи бўлмаган.

Хўжакулова ушбу лавозимда 2010 йилдан буён ишлаб келаётгани айтилмоқда.

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирувларга кўра, марҳум Хўжакулова соғлиғи ва ишдаги муаммолар туфайли психологик ҳолатида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига қасд қилган.

Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Балиқчи тумани бўлими ишини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу туман бўлими бошлиғи ўз вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиб, натижада туманда носоғлом вазият юзага келди.

Шунингдек, май ойида юз берган текширувлар натижасида 11-сонли МТТда таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширган "Милано қурилиш" МЧЖ расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш йўли билан бюджет маблағларини ўмаргани фош бўлган. Бундан ташқари, таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилгани ўз тасдиғини топган.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолати бўйича Балиқчи тумани прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Балиқчи тумани МТБсида ишлар тизимли йўлга қўйилмагани; раҳбар хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги; идоравий назорат сусайтириб юборилгани ва натижада аҳоли орасида мактабгача таълим тизимига нисбатан норозилик кайфияти пайдо бўлганлигини аниқлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Балиқчи тумани Балиқчи тумани МТБси мудири С.Хонкелдиева билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

738
Денежные купюры США.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим кучга кирди

10
(Янгиланган 18:02 12.07.2020)
Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим 2020 йил 9 июлдан эътиборан кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжат 2017 йил 25-октабрда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида имзоланган.

Ушбу ҳужжат қоидаларига мувофиқ, икки мамлакат инвесторлари томонидан амалга оширилган инвестицияларга нисбатан энг кўп қулайлик яратиш тартиби қўлланилади.

“Битим инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, сармоя ва технологияларнинг кириб келишини қулайлаштириш, пул ўтказмаларининг эркин бажарилиши ҳуқуқий асосларини белгилаган”, - дейилган хабарда.

Ҳужжат 1992 йил 28 апрелда имзоланган аввалги ҳукуматлараро битимни алмаштиради ҳамда замонавий воқеликни инобатга олган ҳолда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Таъкидланишича, битим икки давлат иқтисодиётига ўзаро инвестициялар оқими учун мустаҳкам асос яратади, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторлар учун ҳар икки мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширади.

10
Теглар:
Ўзбекистон, Туркия