ТОШКЕНТ, 8 ноя – Sputnik. Бишкек марказида учта портлаш содир бўлди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Чуй ва Эркиндик кўчалари кесишмаси жойлашган кафеда содир бўлди. Ҳозирги вақтда "Антошка" фастфуд кафеси ёнмоқда.
Иккита ёнғин ўчириш бригадаси келди. Дастлабки маълумотларига кўра, камида икки киши жароҳатланди.
Портлашлардан сўнг ёнғин бошланди, воқеа жойига қутқарувчилар чиқиб кетди.