Беспорядки в американском городе Балтиморе

Пякяхин конидаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади ватанга олиб келинади

274
(Янгиланган 09:43 25.12.2019)
8 декабр куни Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғинда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россиянинг Пякяхин конида содир бўлган ёнғинда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ўзбекистонга қайтариляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 8 декабр куни Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғинда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган.

Бугунга қадар кондаги ёнғинда вафот этган ўзбек фуқароларининг шахсини аниқлаш бўйича процессуал жараёнлар, консуллик ҳуқуқий масалалар ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари якунланган.

274