Беременная, архивное фото

Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши очилди

965
Жиноячи қизни яхши кўришини айтиб, уйига олиб бориб мажбуран номусини топтаган. Қўрқиб қолган қиз бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмаган. Шифохонада унга 5 ойлик ҳомиласи бўлгани ва уни тушганини айтишган.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Қашқадарёда 15 ёшли қизни зўрлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Косон тумани прокуратураси ижтимоий тармоқларда “Бир неча киши зўрлангани гумон қилинаётган 15 яшар қиз 6 ойлик ҳомиласидан ажради” сарвлаҳа остида чоп этилган мақола юзасидан терговга қадар текширув ўтказган.

Аниқланишича, Косон тумани туғруқ комплекси томонидан 2020 йил 09 январь куни 00:30 ларда вояга етмаган С.Б.нинг 21 ҳафталик ҳомиласи тушганлиги ҳақида маълум қилинган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида сўралган С.Б ўз тушунтиришида 2019 йил 09 сентябрь куни “Арабхона” маҳалласидан ўтувчи йўлда “Беҳруз” деб таништирган шахс автомашинасига миндириб, уни яхши кўришини айтиб, шу атрофдаги уйига олиб бориб кийимларини мажбуран ечиб номусига текканлигини, қўрқиб қолгани сабабли ушбу ҳолат юзасидан ҳеч кимга мурожаат қилмаганлигини билдирган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида “Беҳруз” деб таништирган шахс “Арабхона” маҳалласида яшовчи С.Қ. эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари Косон тумани ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда

965