Сотрудник Бюро принудительного исполнения заполняет документы

Фуқаро МИБ ёрдамида 119,1 млн. сўмлик омонатини қайтариб олди

351
Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи қарздордан шу туманда яшовчи аризачининг 119,1 млн. сўмлик омонати ундириб берилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи қарздордан шу туманда яшовчи аризачининг 119,1 млн. сўмлик омонати ундириб берилди. Бу ҳақда Республика Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, фуқаро М.Шукурова 14.02.2018 йилдан буён фуқаро З.Бобомуротовадан олган  119,1 млн. сўмлик омонатини қайтармай келган.

Денов туманлараро судининг 14.02.2018 йилдаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Термиз шаҳар бўлимида ижро иши юритилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилиб, олинган жавоб хатларида қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар йўқлиги аниқланган. Шунга кўра қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинчалик чекланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, ижро ҳужжатида кўрсатилган 119,1 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси тўлиқ ундирилиб берилган.

351
Женщина легкого поведения в гостинице

БААда ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди

532
Аёл танишини Санкт-Петербургдан Дубайга чақириб олади. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 36 ёшли сурхондарёлик аёл А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 29 ёшли самарқандлик Г.М.га ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилган. “Олмаота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, уни Дубай шаҳрида кутиб олади.

Йўл харажатларига 2000 доллар сарфлаганлигини айтиб, танишининг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.   

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Н. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келинган ва тегишли ички ишлар идорасига топширилган.

532
Задержание подозреваемого

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

415
26 ёшли З.М. уч йил илгари БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. Кейин бир танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрель куни БАА давлатининг Ажман шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб юрган Ўзбекистон фуқароси З.М. қўлга олинган. 25 сентябрь куни Дубай-Тошкент авиарейси орқали мамлакат ҳудудига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 26 ёшли З.М. 2017 йилда БААнинг Ажман шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун борган. 2018 йилда Янгиариқ туманида яшовчи 26 ёшли Э.Г. исмли танишини БАА давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаган.

Шу боис унга нисбатан 2018 йилнинг 23 август  кунидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан  жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган эди.  

Ҳозирда З.М.ни Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБга топшириш чоралари кўрилмоқда.

415
Продажа плазменных телевизоров

Ўзбекистонга 26 давлатдан телевизор импорт қилинди

16
Ўзбекистонга хориждан қиймати 5,3 миллион долларга тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистонга хориждан 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинди, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати.

1 сентябрь ҳолатига кўра, республикага қиймати 5,3 миллион долларга тенг бўлган 230,6 минг дона телевизор ва унинг қисмлари импорт қилинган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу йил телевизор ва унинг қисмлари импортига 2,8 миллион доллар кам сарфланган.

Ўзбекистон 26 та давлатдан телевизор ва унинг қисмлари импорт қилган. Импорт ҳажми юқори бўлган давлатлар орасида Хитой (3,2 млн.), Корея (820 минг), Қозоғистон (435,6 минг) ва 87 минг доллар билан Германияни кўриш мумкин.

Республикада ўтган йили қиймати 946,3 млрд. сўмлик 951 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.

16