Узбекская валюта - сум

Мижоз лизинг компаниясига 49 миллион сўм тўлаб ҳам машинасини ололмади

313
Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида истиқомат қилувчи фуқаро К. Атаниязов лизингнинг бирламчи тўлови – 49 млн. 250 минг сўм тўлаб ҳам Кобальт машинасини ололмаган.

ТОШКЕНТ, 13 янв – Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида истиқомат қилувчи фуқаро К. Атаниязов лизингнинг бирламчи тўлови –  49 млн. 250 минг сўм тўлаб ҳам Кобальт машинасини ололмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, қорақалпоғистонлик фуқаро К.Атаниязов “Умид Савдо Файз Инвест” МЧЖ билан 2018 йил 2 ноябрда “Кобальт” русумли автомашинасини харид қилиш тўғрисида шартнома тузган. Мижоз шартнома асосида лизингнинг бирламчи тўлови сифатида компанияга 49 млн. 250 минг сўм тўлаган. 

Бироқ шартнома бўйича бирламчи тўлов тўлангандан сўнг 120 кун мобайнида машинанинг ўз эгасига топширилиши кўзда тутилган бўлишига қарамай, 120 кундан ортиқ вақт ўтса ҳамки машинадан дарак бўлмаган.

Мижоз 2019 йил 8 августда “Умид Савдо Файз Инвест” МЧЖни Нукус филиалига шартномани бекор қилиш ва тўланган пулни қайтариш тўғрисида ариза билан қайта мурожаат қилган. Шартномада шунингдек, пул  аризачининг ҳисоб рақамига ариза берилган вақтдан эътиборан 40 кун мобайнида тушиши керак бўлган. Аммо жамият томонидан фуқаронинг ушбу ҳуқуқи ҳам поймол этилган.

Мурожаатлар ортидан сарсон бўлгач, К.Атаниязов охирги чора сифатида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилган.

Агентлик мутахассислари томонидан мурожаат жиддий ўрганиб чиқилиб, бугунги кунда истеъмолчининг қонуний ҳуқуқи тикланган. Унга шартнома бўйича тўланган сумманинг тўлиқ қайтарилишига эришилган.

313
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана

Миллий гвардия “Эски жува” бозоридаги жанжал юзасидан изоҳ берди

152
(Янгиланган 14:25 24.11.2020)
Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи У.Ибрагимов эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 22 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Эски жува” деҳкон бозори ҳудудида жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига бозорга харидор сифатида келган фуқаро мурожат қилиб, ушбу бозор ҳудудида пиротехника воситаси сотиб олиш учун сотувчига 260 минг сўм пул берганлигини, лекин сотувчи келишилган маҳсулотларни бермасдан, қочиб кетганлиги ҳақида шикоят қилган.

Бу ҳолатни кузатиб турган бир гуруҳ шахслар мурожаат этган фуқарога нисбатан шу жойнинг ўзида ҳакоратли сўзлар ишлатиб, ўзларининг бу каби хатти-ҳаракатлари билан пиротехника воситаси сотувчиси тарафдорлари эканлигини аён қилишган.

Вазиятни енгиллаштириш учун Миллий гвардия ходимлари томонидан жабрланувчи фуқарони бозор ҳудудидан олиб чиқиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИО таянч пункти масъул ходимига топширилган.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бозор ҳудудида жанжал кўтарган бир гуруҳ фуқароларни тартибга чақиришга ҳаракат қилганлар. Жамоат тартиби қоидаларига риоя қилмаган ушбу фуқаролардан бири Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ҳақоратли сўзларини давом қилдириб, атрофдагилар диққатини ўзига жалб қилган ҳолда хизмат мажбуриятини бажараётган ҳарбий хизматчилардан бирига қўл кўтарган.

Шу боис Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ушбу фуқарога нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлиб, ўрнатилган тартибда ИИО таянч пунктига олиб бориб топширганлар.
Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи У.Ибрагимов эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

152
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

1270
(Янгиланган 12:43 24.11.2020)
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1270
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

101
(Янгиланган 15:52 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

101