Хлопок-сырец

“Пахтаобод пахта тозалаш”нинг “Ы операцияси” ўхшамади

320
Пахта тозалаш заводининг 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда сохта маълумотлар тузганлиги ва катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Мазкур пахта тозалаш заводининг 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда сохта маълумотлар тузганлиги ва катта миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2019 йил пахта ҳосилини қабул қилишда юз берган.  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Натижада  “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖнинг мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ўзаро тил бириктириб, 15 фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёсининг масканга топширилганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тузганликлари маълум бўлган.

Шоввозлар ушбу қинғир йўл орқали  90,5 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Пахтаобод пахта тозалаш” АЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

320
Символы закона и правосудия

Жарқўрғонда судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши сенаторлик назоратига олинди

15
Сенаторлар Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенатнинг Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилиши ҳолатини ўрганди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат машинасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат машинасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блокпостда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Сурхондарёда судьяларнинг обрўсизлантирилгани ҳақидаги хабарни ўрганаётгани ва назоратга олгани хабар қилинган эди.

15
Наручники

Самарқандда гиёҳванд моддасини сотган шахс ушланди: терговда унда COVID-19 аниқланди

60
(Янгиланган 14:24 14.07.2020)
Дастлабки тергов жараёнида жиноятчи коронавирус билан хасталанганлиги аниқланган. Шу боис зудлик билан унга нисбатан қўлланилган қамоқ муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасига алмаштирилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Самарқандда гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтда қўлга олинган шахс короновирусга чалинганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

38 ёшли У.Д.  10 июль куни 0,59 грамм гашишни 500 минг сўмга қонунга хилоф равишда сотган вақтида ушланган. Тадбирда ишлатилган 250 минг сўм холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Д.га тегишли модда билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо дастлабки тергов жараёнида У.Д. коронавирус билан хасталанганлиги аниқланган. Шу боис зудлик билан унга нисбатан қўлланилган муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасига алмаштирилган.

Ҳозир У.Д. карантинга олинган.

60
Денежные купюры

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун қўшимча 98 млн доллар ажратилди

19
Маблағ пандемия шароитида турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида ажратилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

- “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;

- АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;

- “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;

Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.

19