Убит известный узбекский дизайнер и хореограф Нариман Григорян

Тошкентда таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлдириб кетилди

1153
(Янгиланган 17:29 14.01.2020)
Бугун, 14 январь куни Тошкентда машҳур дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Қотиллик Яшнобод туманида кечаси содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Бугун, 14 январь куни машҳур дизайнер ва хореограф Нариман Григорян ўлдириб кетилди. Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик пойтахтнинг Яшнобод туманида кечаси содир бўлган.

Sputnik мухбириʼга ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаси бу хабарни тасдиқлади.

Нариман Григорян - хореограф, дизайнер ва модельер, “Nariman Grigoryan” брендининг асосчиси. У 2004 -2008 йилларда Ўзбекистон рақс академиясида таҳсил олган.

Григорян халқаро рақс танловларида Ўзбекистондан ягона ҳакам сифатида иштирок этиб келарди.

1153
Продажа украшений. Архивное фото

Жиззахда фуқаро собиқ хотини ва қайнонасининг 267 минг долларини тунашни уюштирди

180
Ниқоб таққан йигитлар жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Уларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Жиззах шаҳрида фуқаро ўзининг танишлари билан собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини тунашни уюштирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Босқинчилик 12 сентябрга ўтар кечаси соат 3.30ларда Халқобод маҳалласида содир этилган. 3 нафар ниқоб таққан йигитлар 48 ёшли Ф.М.нинг уй деворидан ошиб кирган. Жабрланувчи ва унинг 22 ва 3 ёшли қизларини пичоқ билан қўрқитиб, пул талаб қилганлар. Босқинчилар жабрланувчиларни уриб, юз ва таналарига жароҳат етказишган.

Улар уйдаги темир сейфни бузиб, 207 минг доллар, 3 дона тилла билакузук, 5 дона тилла узук, 2 дона тилла зирак, 2 дона тилла занжирни олиб чиқиб кетишган. Ф.М.га етказилган зарар 267 минг долларни ташкил қилди.     

Жабрланувчи бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган ва тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Жумладан, пул ва тилла буюмлар борлигидан хабардор кишиларнинг жиноят рўй берган вақтда қаерда бўлганлиги аниқланди. Тилла тақинчоқлари сотилиши мумкин бўлган жойларга эътибор қаратилди. Ҳудуддаги видеокамералар тасвирлари ўрганилиб, муқаддам судланганлар, жиноятга мойил шахслар билан суҳбатлар ўтказилди.

Натижада турар жойда пул ва тақинчоқлар сақланаётганлигини Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар даҳасида яшовчи 24 ёшли А.Х. яхши билгани аниқланган. Чунки у жабрланувчининг катта қизи билан бир муддат шаърий никоҳ асосида яшаган.

Собиқ куёв билан унинг тўрт нафар шериклари қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг барчаси муқаддам судланган. Босқинчиликда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш даҳасида яшовчи 27 ёшли С.Х., унинг 26 ёшли қўшниси Ш.Р., Тошкент вилояти Зангиота тумани “Назарбек” ҚФЙда яшовчи 25 ёшли А.А. ҳамда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида яшовчи, 25 ёшли А.У.лар иштирок этган.

Айбланувчилар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

180

Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олинганини тушунтирди

307
Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётганини айтган

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ рўмолли аёллар нима учун автобусга олингани юзасидан расмий маълумот берди.

Интернет тармоғида тарқаган видеомурожаатлардан бирида муаллиф рўмол ўраган аёлларга гўёки ички ишлар органлари ва Миллий гвардия томонидан озор берилаётгани ҳақида гапирган эди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур фикрлар ҳақиқатдан йироқ. Рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилаётгани йўқ, бундай топшириқлар бўлмаган, бўлмайди ҳам. 

“Аёлларни автобусга таклиф қилишдан ягона мақсад – коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан хавфсизлик меъёрларига риоя қилиш муҳимлиги ҳақида сантария-эпидемиология назорати хизмати ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиши бўлган”, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган фуқаро С.Н. ва Н.Р.лар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари ва профилактика инспекторлари томонидан профилактик суҳбат ўтказилиши учун автобусга чиқаётган вақтлари видео муаллифи томонидан тасвирга туширилган.

Видеодаги воқеа 21 сентябрь куни тахминан соат 19:25 да Шайхонтоҳур тумани Ғунча массиви ҳудудида рўй берган.     

Хабарда шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига коронавирус хавфи ҳануз долзарблигини эслатиб ўтилган.

“Ҳаётингиз ва соғлиғингизни хавф остига қўйманг, сантария-эпидемиология қоидаларига риоя қилинг”, - дейилган хабар сўнгида.

307

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 54,6 мингдан ошди

29
(Янгиланган 10:39 26.09.2020)
Ҳозирда Ўзбекистонда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг 7та ҳудудида аниқланган.

Хусусан, Тошкент шаҳрида - 112 нафар, Наманган вилоятида - 26, Андижонда - 15, Сирдарёда - 14, Жиззахда - 13, Самарқандда - 12, Тошкент вилоятида - 3 нафар бемор аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

29