Нариман Григорян

Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди

1349
(Янгиланган 12:54 16.01.2020)
Таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлимига доир янги тафсилотлар пайдо бўлди – бу Instagram’даги сирли пост.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Таниқли дизайнер Нариман Григорян ўлимига доир янги тафсилот пайдо бўлди: Repost.uz нашри ёзишича, Наримон Григорян жасади топилганидан 3 кун аввал ўлдириб кетилган.

"Нариман 2020 йил 11 январда ўлдирилган бўлса, бироқ Григоряннинг Instagramдаги расмий саҳифасида 12 январь куни пост эълон қилинган", – дейилади хабарда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Нариман Григорян (@nariman_grigoryan_official)

Пост остида "Воскресная киношка" деб ёзилган. Эҳтимол, Instagram саҳифасини унинг менежери юритган, пост қўйилганда, у дизайнер ўлганлигини билмаган.

2020 йил 14 январь куни соат 11:50 ларда Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод туманида жойлашган хонадоннинг меҳмонхонасидан, ушбу хонадонда ижарада истиқомат қилиб келган 1985 йилда туғилган А.Н. (Нариман Григорян) нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Нариман Григорян - хореограф, дизайнер ва модельер, "Nariman Grigoryan" брендининг асосчиси. У 2004 -2008 йилларда Ўзбекистон рақс академиясида таҳсил олган.

Григорян халқаро рақс танловларида Ўзбекистондан ягона ҳакам сифатида иштирок этиб келарди.

1349
Линии электропередач.

Тошкентда аёл электрузатиш тармоғи устунига чиқиб, ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитди

260
(Янгиланган 19:52 06.08.2020)
Аёл Фарғонадан бўлиб, вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келгани аниқланди, деб хабар қилади Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати Олмазор туманида электр узатиш тармоғига чиқиб, барчани ўз жонига қасд қилиш билан қўрқитган аёл акс этган видео юзасидан шарҳ берди.

Маълум бўлишича, бугун, 6 август куни Олмазор туманида хизмат олиб борган профилактика инспекторлари А. Каримов ва З. Жабборбергановлар ҳамда патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик халқа йўли кўчасида юқори вольтли электрузатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолишган.

Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.

ИИББ ходимлари шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси сафдор Шерзодбек Нурмуҳамедов билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказишган.

Аёлнинг шахси аниқланган: у Фарғона вилоятидан бўлган 36 ёшли Д.У. вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келган. Ҳозирги вақтда психолог аёл билан иш олиб бормоқда.

260
Пограничник республики Кыргызстан во время службы. Архивное фото

Қирғизистонда Ўзбекистон қамоқхонасидан қочиб кетган маҳбуслар ушланди

267
(Янгиланган 13:27 05.08.2020)
Ўзбек-қирғиз чегарасида қўлга олинган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида чегарани ноқонуний кесиб ўтаёган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон нашри мамлакат Давлат чегара хизмати матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, аввалроқ қирғиз чегарачилари Тошкент вилояти Зангиота туманидан маҳбуслар қочиб кетгани ҳақида хабар олишган.
Қочиб кетган маҳбусларнинг бири 29, иккинчиси эса 24 ёшда эканини айтилмоқда.

Қирғизистон ИИВ қўлга олинганлар билан кейинги суриштирув ишларни олиб боради.

267
Стадион Бунедкор

ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

225
(Янгиланган 21:17 06.08.2020)
Таъкидланишича, имтиҳонлар кунига ҳаво салқин пайтда 2 марта ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Жорий йилда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.

Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

225