Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди

862
(Янгиланган 20:45 16.01.2020)
Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Манзурахон Азизова йўл-транспорти ҳодисаси натижасида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 16 янв – Sputnik. Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Манзурахон Азизова йўл-транспорти ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳалокат 2020 йилнинг 14 январ куни юз берган.

Манзурахон Азизова 40 йиллардан буён Наманган вилоятида турли катта-кичик лавозимларда фаолият юритиб келган.

2008 йилда Учқўрғон туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2009-2015 йилларда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаб, вилоят аёллари ҳаётининг яхшиланишига, тизимнинг ривожланишига ўзининг муноси ҳиссасини қўшиб келган.

Шунингдек, 2017 йилдан буён Учқўрғон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи лавозимида ишлаб келаётган бўлган.

“Манзурахон Азизова моҳир шифокор, тажрибали раҳбар сифатида юзлаб шогирдларни тарбиялади. Ишлаганда ҳам бор салоҳиятини сафарбар этиб, ўта фидоийлик билан ишлай олди. Одамларга очиқ юз ва хушмуомалада бўлди”-дейилади ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.

862
Насилие

“Ўғлимни ўзингга иситиб олдинг”: Тошкентда бир аёлни уч киши қийноққа солди

171
Икки нафар муқаддам судланган аёл ва уларнинг дугонаси 29 ёшли Г.Э.ни таҳқирлаб калтаклади. Аёллардан бири жабрланувчини ўғлини ўзига иситиб олишда айблаган.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеони ўрганиб чиқди. Унда 3 нафар аёллар бошқа бир аёлни таҳқирлаб калтаклаётгани акс этган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 7 август куни Сергели туманида содир бўлган. Аёлларнинг шахслари аниқланган: 41 ёшли фарғоналик М.М. (муқаддам қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш моддаси билан судланган) 35 ёшли сурхандарёлик Ш.П. (муқаддам ўғрилик моддаси билан судланган) ва 23 ёшли фарғоналик Ш.К. Жабрланувчи – 29 ёшли фарғоналик Г. Э.

М.М. жабрланувчини ўғлини ўзига сеҳрлаб олишда айблаган. Шунинг учун дугоналари билан уни адабини бериб қўймоқчи бўлган. Сўнгра буни видеога олиб, жабрланувчини шарманда қилиш учун интернетга жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 110 моддаси 1 қисми (қийнаш) билан жиноий иш очилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

171
В Навоийской области задержаны золотоискатели

Навоийда олтин “шайдолари” қўлга олинди

253
Учқудуқ туманида эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётганлар ушланди. Улардан мусодара қилинган қопларда 230 миллион сўмлик олтин борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Айгул-партия” эски олтин конидан таркибида олтин зарралари бўлган тошларни ноқонуний йўл билан қазиб олаётган икки фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фуқаро Т.Ж. ўзининг “Форд” автомашинасида 17 та қопга жойланган 1264 кг таркибида олтин зарралари бўлган майда тошларни, фуқаро Ш.М. эса худди шундай русумли машинасида 33 та қопга жойланган 1654 кг тошларни олиб чиқиб кетаётганида тўхтатиб қолинган.

Мутахассислар фуқаро Т.Ж. ўзлаштирган тошлардан 148 гр (89 млн сўм), фуқаро Ш.М.дан олинган тошлардан эса 234 гр (141 млн сўм) миқдордаги олтин моддаси борлиги аниқлашди.

Ҳозирда Новоий вилояти Учқудуқ тумани ИИБ ходимлари мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

253
Девушка в защитной маске со смартфоном в руках - архивное фото

Коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриш талаб этилади штаб аъзоси

18
Ўзбекистонда коронавирусни бошдан кечирганларга ҳам карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ниқоб тақиб юришлари керак.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилиш учун коронавирусдан тузалганлардан ҳам ниқоб тақиб юриши керак. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Штаб аъзосига касалликни енгил даражада ўтказган фуқаро энди кўчага тиббий ниқобсиз ҳам чиқсам бўлади деган савол билан юзланди. У шифокорлар даволангандан сўнг касалликка иммунитет ҳосил бўлишини айтишганини маълум қилган.

“Касалланиб тузалгандан сўнг иммунитет ҳосил бўлади, лекин бугунги кунда бизда карантин қоидалари бўйича ниқобсиз юриш мумкин эмас. Шунингдек, касалликдан тузалган бўлсангиз ҳам, ҳали организмингиз тикланмаган, тиббий ниқобсиз юриб бошқа юқумли касалликларга чалиниш имкониятингиз кучаяди ва сиз бошқа касаллик билан касалланишингиз мумкин”, - деди Убайдуллаева.

Шу боис тиббий ниқобни карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тақиб юриш талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

18