Мальчик сжимает кулаки. Иллюстративное фото

Учтепада фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди

657
Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўз фарзандини калтаклаётган аёлнинг видеотасвири тарқалди. Бу, шубҳасиз, жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўз фарзандини калтаклаётган аёл видеотасвири юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича пойтахнинг Учтепа туман идоралараро комиссияси дастлабки суриштирув ишларини олиб борди.

Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат тумандаги Кўҳна Чўпон ота маҳалласида жойлашган “Ал-Ҳилол” ресторани олдида содир бўлган. Калтакланган қизалоқнинг саломатлиги қониқарлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, фуқаро Р.Ф. фарзанди Р.К.ни калтаклагани учун афсусда эканлигини билдирган. Шунингдек, бу ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш хатини ёзиб берган.

Учтепа туманида фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди
Учтепа туман ҳокимлиги матбуот хизмати
Учтепа туманида фарзандини аёвсиз калтаклаган она аниқланди

Ҳозирда барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чора кўриш учун юборилган.

657