Сотрудник правоохранительных органов производит арест

Санкт-Петербургда террорчиларни молиялаштирган мигрант ушланди

464
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ёшли Тожикистон фуқаросини террорчиларга пул ўтказишда гумон қилиб қўлга олди.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Санкт-Петербургда Марказий осиёлик мигрант террорчилик ташкилотини молиялаштиришда гумон қилиниб, ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб, Sputnik Тожикистон хабар берди.

Эркак ижарага олинган квартирасида ушланган. У ерда яна учта ватандоши билан истиқомат қилган. Ҳибсга олиш ФСБ ва полиция томонидан Россия Гвардиясининг махсус кучлари ёрдамида амалга оширилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари 24 ёшли Тожикистон фуқаросини террорчиларга пул ўтказишда гумон қилиб қўлга олди.

Тергов маълумотларига кўра, 2018 йилда йигит “Жибҳат-ан-Нусра”* халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган акасининг ҳисобига 22 минг рубл ўтказган. Террорчи қидирувда.

Ўтказилган пуллар Россия ва бошқа бир қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилотининг эҳтиёжларига сарфланди.

Тинтув пайтида ушланган шахсдан иккита уяли телефон ва битта одамга расмийлаштирилган учта Россия банкларининг еттита карталари мусодара қилинди.

* - Россия ва бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти

464