ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тошкентнинг Юнусобод туманида “Ласетти” ҳайдовчиси уриб юборган 59 ёшли фуқаро шифохонада вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Ҳодиса 16 март куни тумандаги Кичик халқа автомобиль йўлида содир бўлган. “Ласетти” ҳайдовчиси 36 ёшли Ойбек С. пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ натижасида 59 ёшли Раҳим З. тан шикастлари олган ва касалхонада вафот этган.
Хабарда ЙТҲга ҳайдовчининг тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани кўрмай қолгани сабаб бўлгани айтилган.