Патрульная машина узбекской милиции

Ижтимоий тармоқда кулгули челленж тарқатганларга маъмурий чора кўрилмоқда

680
Шифокорлар ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан инсонлар саломатлигини ўйлаб тарқатилган челленж шиорлари баъзи бир фуқаролар томонидан кулгуга олинди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқда тарқалган масхараомуз челленж тарқатувларига нисбатан тегишли маъмурий чора кўрилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 20 март куни Facebook ижтимоий тармоғида юритилаётган, 223 мингга яқин обуначиларига эга бўлган гуруҳда жойлаштирилган пост кўпчиликнинг қизғин салбий муҳокамасига сабаб бўлган.

Ушбу постда фотосурат жойлаштирилган бўлиб, унда “Биз сиз учун автомобил чиқаряпмиз, сиз биз учун уни сотиб олинг” мазмунидаги ёзув акс этган.

Айни дамдаги эпидемик вазиятни жиддий қабул қилмай, суратлардаги сўзларни фотошоп орқали ўзгартириб, тарқатаётганлар шахсига Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Фарғона вилояти ИИБ томонидан қисқа фурсатда аниқлик киритилган.

Натижада уларнинг Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи “Узмоторс” АЖ  учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи “Узсунгву” қўшма корхонасининг МЧЖ  ишчилари эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу шахслар содир этган хатти-ҳаракатлар юзасидан маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари олиб борилмоқда.

680