Бухородаги мудҳиш ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

Oбуна бўлиш
Lacetti ва MAN юк машинаси тўқнашиши оқибатида 24 ёшли ҳайдовчи ва 48 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Бухорода Lacetti ва MAN юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди ва бу икки кишини ҳаётдан олиб кетди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ҳодиса 31 май куни “Ғузор- Бейнеу” йўналишидаги А-380 йўлининг Жондор тумани “Луқмон” Газли чўл ҳудудида содир бўлган. 24 ёшли Lacetti ҳайдовчиси ушбу йўлнинг 301-километрига етганида йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган 46 ёшли Д.Ш. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинасини олд қисмига бориб урилган.

© Следственный департамент при МВД Республики УзбекистанДТП при участии легкового автомобиля и грузовика в Бухаре, есть жертвы
Бухородаги мудҳиш ЙТҲда икки киши қурбон бўлди - Sputnik Ўзбекистон
ДТП при участии легкового автомобиля и грузовика в Бухаре, есть жертвы

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси Ш.Х. ва ушбу автомашина олд йўловчи ўриндиғида ўтирган йўловчи 48 ёшли Т.Қ. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан  жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0