Передача портфеля из рук в руки

Қорақалпоғистонда декан ўринбосари пора олаётган вақтда қўлга тушди

226
(Янгиланган 09:52 30.06.2020)
Декан ўринбосари фуқарони институтга ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг АҚШ долларни олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

ТОШКЕНТ, 30 июн - Sputnik. Қорақалпоғистонда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган декан ўринбосари ушланди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура ахборот хизмати.

"Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан прокуратура, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.С қўлга олинган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, декан ўринбосари фуқаро Т.ни танишлари орқали мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам Бухоро муҳандаслик технология институти декан ўринбосари М.А. ва Тошкент Давлат ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация институти Бухоро вилоят филиали талабаси М.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.ни Москва Давлат Радио электроника ва радио техника институтига ўқишга кириши учун онлайн тарзда бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28, 211-моддаси  билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

226

Янгийўл туманида бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг жасади каналдан топилди

23
(Янгиланган 16:18 12.08.2020)
Вояга етмаган О.Х. “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танасини сувда кўрган. Сувда сузишни билмаганлиги сабабли уни сувдан олиб чиқа олмаган.

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида уч кун олдин бедарак йўқолган 1,5 яшар боланинг мурдаси каналдан топилди. Бу ҳақда Янгийўл туман прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига 9 август куни йил тумандаги Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси яшовчи фуқаро 16.10.2018 йилда туғилган набираси У.Р. уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Терговга қадар текширув давомида вояга етмаган О.Х. Янгийўл шаҳар, Файзобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини айтган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви
3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилган.

12 август куни “Жўн ариқ” каналидан У.Р.нинг мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.

23
Мужчина держит наручники

“Агробанк” филиали собиқ бошқарувчиси мижозларнинг 520 млн сўмини талон-тарож қилди

135
(Янгиланган 12:10 12.08.2020)
Мирзаобод туманида банкнинг собиқ бошқарувчиси 3 та хўжалик юритувчи субъектларнинг жами 520 млн сўмини еб кетди

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида тадбиркорларнинг 520 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ банк бошқарувчиси фош этилди. Бу ҳақда Sputnik нашрига Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, ўтказилган текширувда АТБ “Агробанк” Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси А.Г. “Т.П.” фермер хўжалиги раҳбарининг хабардорлигисиз унинг номидан 17,6 млн сўм маблағларни бошқа хўжалик юритувчи субъект ҳисоб рақамига ўтказган. Бундан ташқари, “Д.В.” фермер хўжалиги раҳбари томонидан кредит қарздорлигини сўндириш учун банкка тўланган 17 млн сўм нақд пулларни ўзлаштирган.

Шунингдек, у 3 та хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг хабардорлигисиз жами 520 млн сўм кредит расмийлаштирган. Кейин пулларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозир тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

135