Добыча золота в Забайкальском крае

Наманганда қуйма олтин бўлакларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди

298
Фуқаро қуйма олтинни 1 граммини 525 минг сўмдан, 297,57 граммни жами 156,3 млн сўмга сотишни режалаштирган

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Наманганда қуйма олтин бўлакларини пулламоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, олтинни пулламоқчи бўлган фуқаро ҳодиса жойида қўлга олинган.

Фуқаро Ш.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидор Д.га 297,57 грамм қуйма олтинни 1 граммини 525 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 156,3 млн сўмга сотишга келишиб, шундан, 11 300 АҚШ доллари ва 34,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

298
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

547
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

547
Милиция

Трактор ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир аёл ва чақалоқ ҳалок бўлди

147
"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Икки нафар қурбонлар бор, деб хабар қилмоқда ИИВ Тергов департаменти.

Хабарга кўра, ҳодиса Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош" автомобиль йўлининг 153-километрида Ангрен шаҳри йўналишида содир бўлган.

"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Натижада "Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчисининг аёли тан жароҳатлари олиб  ходиса жойида, вояга етмаган 5 ойлик қизи Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган.

Бундан аварияда юк машинаси ҳайдовчисининг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

147