Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Андижондаги боғча мудираси ўз жонига қасд қилди - сабаблар

869
(Янгиланган 01:15 12.07.2020)
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли МТТ мудираси Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди. Экспертиза хулосаси асосида туман прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича тегишли қарор қабул қилинган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Г.Хўжақулова ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда МТТ вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, мактабгача таълим вазири тегишли фармони билан МТТ бўлими фаолиятини ўрганиш учун ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Ишчи гуруҳ ахборотига кўра, 1967 йилда туғилган Хўжақулова жорий йил май ойи бошида ўз жонига қасд қилган ва олган жароҳатлари туфайли касалхонага олиб борилган. Шифокорларнинг уринишларига қарамай, боғча мудирасининг ҳаётини асраб қолишнинг иложи бўлмаган.

Хўжакулова ушбу лавозимда 2010 йилдан буён ишлаб келаётгани айтилмоқда.

Балиқчи тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар суриштирувларга кўра, марҳум Хўжакулова соғлиғи ва ишдаги муаммолар туфайли психологик ҳолатида юз берган ўзгаришлар туфайли ўз жонига қасд қилган.

Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Балиқчи тумани бўлими ишини ўрганиш шуни кўрсатдики, ушбу туман бўлими бошлиғи ўз вазифаларига бепарволик билан муносабатда бўлиб, натижада туманда носоғлом вазият юзага келди.

Шунингдек, май ойида юз берган текширувлар натижасида 11-сонли МТТда таъмирлаш-қурилиш ишларини амалга оширган "Милано қурилиш" МЧЖ расмий ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш йўли билан бюджет маблағларини ўмаргани фош бўлган. Бундан ташқари, таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатсиз амалга оширилгани ўз тасдиғини топган.

Аниқланган қонунбузарлик ҳолати бўйича Балиқчи тумани прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган.

Ишчи гуруҳининг аниқлашича, Балиқчи тумани МТБсида ишлар тизимли йўлга қўйилмагани; раҳбар хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги; идоравий назорат сусайтириб юборилгани ва натижада аҳоли орасида мактабгача таълим тизимига нисбатан норозилик кайфияти пайдо бўлганлигини аниқлади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Балиқчи тумани Балиқчи тумани МТБси мудири С.Хонкелдиева билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

869
Автомобиль сотрудников Украинской полиции в Киеве.

Ўзбекистон фуқароси Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилмоқда - Герашенко

220
(Янгиланган 20:28 03.08.2020)
Украина полицияси Киевдаги "Леонардо бизнес-маркази банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахсини аниқлади.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Киев банкида бомба портлатиш билан таҳдид қилаётган фуқаронинг шахси аниқланди. РИА Новости хабарига асосан.

Киев "Леонардо" бизнес-марказида жойлашган банкда бомба портлатмоқчи бўлган шахс – Ўзбекистон фуқароси, деб маълум қилди Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашенко.

Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана
Угрожающий взорвать бомбу в Киеве является гражданином Узбекистана

Дастлабки маълумотларга кўра, террорчилик амалга ошириш билан таҳдид қилаётган шахс – Ўзбекистон фуқароси, 1988 йил 25 мартда туғилган Каримов Суҳроб Рахманович.

Айни вақтида музокара стратегияси ишлаб чиқилди ва “Бумеранг” махсус операция режаси бўйича иш олиб борилмоқда.

220
ДПС на посту

Марғилонда машина олиб қочган шахс ёш боланинг умрига зомин бўлди

486
Фуқаро қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2101” машинасини олиб қочган. Йўлда кетаётиб вояга етмаган икки болани уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Марғилон шаҳрида фуқаро машина олиб қочди ва икки нафар вояга етмаган болаларни уриб борди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 31 июль куни фуқаро С.О. Б.Марғилоний кўчасида қаровсиз қолдирилган С.Р.га тегишли “ВАЗ-2101” русумли  автомашинани олиб қочган.

Янгийўл кичик тор кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Р.А. ва Т.А.ларни уриб юборган. Улар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифохонада Р.А. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши очилган.  Айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

486
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса

Ўзбекистонда карантин қачон бекор қилинади - эксперт жавоби

111
(Янгиланган 07:15 04.08.2020)
Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган

ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими, деган саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг охирида Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари 15 августга қадар узайтирилган эди.

Оқиловнинг қайд этишича, олдинда ҳали салкам икки ҳафта вақт бор. Агар шу вақт давомида пасайиш динамикаси қайд этилса, карантинни юмшатса бўлади.

"Худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин", - деб айтган Оқилов.

Ўзбекистонда 3 август кунги ҳолатга кўра коронавирус билан касалланганлар сони 26 301 нафарга етган. Шу билан бирга, ушбу инфекцияга чалинган беморлар сони кетма-кет иккинчи кун камайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда. Коронавирус инфекцияси қурбонлари сони 159 нафарни ташкил этмоқда.

111
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси