Тожикистон фуқароси Германияда теракт тайёрлашда айбланди

Oбуна бўлиш
Тергов маълумотларига кўра, Тожикистон фуқароси республиканинг бошқа фуқаролари билан биргаликда Германияда ИШИД террорчилик уясини ташкил қилган, Европада терактлар тайёрлаган ва террорчиларга молиявий ёрдам кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Германияда "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти (ИШИД ёки "ИД", Россияда таъқиқланган)га алоқадорликда ва терроризмни молиялаштиришда гумон қилинган Тожикистон фуқаросига қарши айбловлар илгари сурилди, дея хабар берди Германия Олий суди ҳузуридаги Бош прокуратура матбуот хизмати.

Член ассоциации группы антитеррора Альфа подполковник запаса Андрей Попов - Sputnik Ўзбекистон
Нега марказий осиёликлар террорчилар ҳамтовоқларига айланади - Попов шарҳи

Тергов давомида аниқланишича, 30 ёшли Тожикистон фуқароси Равшан Б. республиканинг бошқа фуқаролари билан биргаликда 2019 йил бошида Германияда ИШИД террорчилик уясини ташкил қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари тахминига кўра, эркак Европада терактлар тайёрлаган ва ўзи кўрсатма олиб турган жангариларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаган.

Хусусан, Суриядаги ИШИД етакчиларидан бири Тожикистон фуқаросига Германияда "кофирларга қарши" жиҳод бошлашни буюрган ва унга террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш учун фотиҳа берган. Гуруҳ, шунингдек, Исломни радикал тарзда талқин қилган ва режалаштирилаётган террорчилик ҳужумлари ҳақида маслаҳат бериб турган Афғонистондаги ИШИД етакчиси билан ҳамкорлик олиб борган.

Председатель совета директоров Национальной ассоциации объединений офицеров запаса Вооруженных сил Владимир Богатырев - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ давлатлари терроризмга қарши курашда ҳаракатларини мувофиқлаштириши керак – эксперт

Ўз фаолиятини молиялаштириш учун тожикистонлик ячейканинг бошқа аъзолари билан бирга албаниялик бизнесменни 40 минг долларга ўлдиришга рози бўлган. 2019 йил феврал ойининг охирида жиноий гуруҳ Австрия орқали Албанияга йўл олган ва ўз қурбони кетидан кузатувни йўлга қўйган. Аммо суъиқасд амалга оширилмаган.

Германияга қайтиб келгандан сўнг, ячейка ИШИД етакчиларидан портловчи моддаларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар олишда давом этган.

Афғонистонлик мувофиқлаштирувчи кўрсатмаларига асосан исломни танқид қилиб келган Германияда истқомат қилувчи шахсни ўлдиришга ҳозирлик кўрган. Аммо ушбу суъиқасд тезкор хизматлар ходимлари томонидан 2019 йилнинг 14 мартида бартараф этилган.

Тожикистон фуқароси 2019 йилнинг 15 март санасидан ҳибсда қолиб келмоқда. 2020 йилнинг апрель ойида прокуратура Олий суд судьясидан ҳибсга олиш учун янги ордерни олган. Террористик ячейкага доир суриштирув ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0