В Одноклассниках появились секретные группы

Ижтимоий тармоқда “Шоҳистахон” бўлиб тамагирлик қилган эркак ушланди

315
(Янгиланган 17:39 30.07.2020)
44 ёшли эркак ёш қиз номидан “Одноклассники” ижтимоий тармоғида профиль очган. Бир йигитнинг суратларини олгандан сўнг уни бутун дунёга шарманда қилиш билан қўрқитган.

ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Самарқандда ижтимоий тармоқларда ўзини аёл сифатида таништириб, тамагирлик қилган эркак ушланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, 2020 йил 09 июль куни 26 ёшли М.Э. “odnoklassniki.ru” ижтимоий тармоғи орқали “Шохиста Тохирова” профиль эгаси билан танишган. У ўзини гўёки Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи “Шоҳиста” исмли қиз сифатида таништирган.

Улар ёзишиб туришган. М.Э. унга расмларини юборган. Шундан сўнг у жарбланувчидан 5 млн сўмни картасига ўтказмаса, интернет тармоғида шарманда қилишини айтган.

Самарқанд вилояти ИИБ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида “Шохиста Тохирова” номли профиль эгаси аслида Самарқанд туманида яшовчи 44 ёшли Ф.Х. эканлиги аниқланган. Жарбланувчидан талаб қилинган пулдан маълум бир қисмини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

315
Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи

Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли аёл қидирилмоқда ИИББ

140
(Янгиланган 19:17 07.08.2020)
Тошкентда бедарак йўқолган Искандарова Мехрибону Тухтасин қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган 26 ёшли Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Олмазор туманида яшаган, 1994 йилда туғилган Искандарова Меҳрибону Тўхтасин қизи, 2020 йилнинг 6 август куни тахминан соат 8.30 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Охирги маълумотга кўра, у Чилонзор тумани “Ц” мавзесидаги косметология салонида бўлган. Қиз соат 10.30 да салондан чиқиб, йўл тарафга кетганлиги ташқи кузатув камераларида қайд этилган. 

Белгилари: бўйи 160 см, кўзи қора, сочи узун ва тўқ жигарранг ранг.

Эгнидаги кийими: ҳаворанг рангли кўйлак ва жинси шим, қаймоқ рангли мокасина. 

"Ҳурматли Тошкент аҳолиси ва меҳмонлар! Агар Сиз Меҳрибону Искандаровани кўрган бўлсангиз, ёки унинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз: 71-278-58-40 (Чиланзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ОИИ ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз", - дейилган хабарда.

Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи
ГУВД г. Ташкента
Искандарова Мехрибон Тухтасин кизи
140
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Тошкентда Хитой фуқароси талончиларга дуч келди

235
(Янгиланган 15:08 07.08.2020)
Ғаразгўйлар хитойлик фуқарони саволлар билан чалғитиб, машинаси салонидан ичида паспорт, сўм ва АҚШ долларлари, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти ИИББ ходимлари Хитой фуқаросини талаганликда гумонланувчи шахсларни қўлга олди.

Ҳодиса 3 август куни юз берган. Яккасарой тумани ички ишлар органларига 24 ёшли Хитой фуқароси Я.Д. мурожаат қилиб, соат тахминан 22.40 да ўзининг "Ласетти" автомобилида икки нотаниш кимса томонидан талаб кетилганини хабар қилган.

Маълум бўлишича, ғаразгўйлар хитойлик фуқарони саволлар билан чалғитиб, салондан ичида паспорт, сўм, АҚШ долларлари, банк карталари бўлган сумкани ўғирлаб кетишган.

Кўрилган чоралар натижасида, сумка, паспорт ва карталар шаҳарнинг Боғтепа кўчасидаги дарахт остидан топилган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166 моддаси ("Талончилик") бўйича жиноийи ш қўзғатилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижаларига кўра, шунингдек ташқи видеокузатув камералари ёзувлари асосида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари талончиликда гумонланувчи шахслар сифатида 25 ёшли Азизхон М. ва 23 ёшли Мирзофил С.лар қўлга олинган. Тергов давомида ўғирланган нарсаларнинг бир қисми жабрланувчига қайтарилган.

Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

235
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры

Путин сайловдан бир кун олдин Лукашенкога қўнғироқ қилди

30
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

30