Шаҳрисабзда эркак ўз оиласини автомобил ичида қамаб, ёқиб юборди

1206
(Янгиланган 22:21 01.08.2020)
Асосий версияга кўра, - оила бошлиғи - "Гулистон" маҳалласи яшовчиси турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, автомобил ичида ўзи ва оила-аъзолари устидан бензин қуйган. Эркак машина эшикларини блоклаб қўйган бўлган.

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида даҳшатли фожиа юз берди: эр-хотин ва уларнинг уч фарзанди автомобил ичида тириклай ёниб кетди, деб хабар бермоқда "Самаркандский вестник" нашри.

Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса 30 июль куни юз берган.

Асосий версияга кўра, - оила бошлиғи - "Гулистон" маҳалласи яшовчиси турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, автомобил ичида ўзи ва оила-аъзолари устидан бензин қуйган. Эркак машина эшикларини блоклаб қўйган бўлган.

Айни вақтда Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан қотиллик содир этиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.

1206

Хабаровскда Су-34 ҳалокатга учради

237
(Янгиланган 16:38 21.10.2020)
Россия кўп мақсадли самолёти қулаши оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади, учувчилар катапульта ёрдамида омон қолишди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Хабаровск ўлкасида ўқув машғулотлар вақтида Су-34 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақида РИА Новости Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда. 

"Учувчилар катапульта қилишган улгурган. Ҳозир улар база аэродромда, уларнинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солаётгани йўқ", - дейилган расмий хабарда. 

Маълум бўлишича ўқув парвози жанговар аслаҳаларсиз амалга оширилган, самолёт портлаш оқибатида ҳавода тўлиқ ёниб кетган. Самолёт қулаб тушган ерда ҳеч қандай вайронгарчилик содир бўлмаган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт фожеасига олиб келган сабаб унинг техник носозлиги бўлган. 

Маълумот учун Су-34 — россиянинг кўп мақсадли қирувчи-бомбардимончи самолёти бўлиб у товуш тезлигидан тез уча олади. Самолёт ҳаво ва ердаги нишонларга зарба бериши мумкин. Келажакда Су-24 самолётларини тўлиқ алмаштириш керак. 

237

Қашқадарёда “GTL” заводи ишчилари уюштирган тартибсизлик юзасидан маълумот берилди

525
Ғузордаги “Enter Engineering” компанияси ишчилари норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказди.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компанияси ишчилари намойишлари акс этган видео тарқалди.

Таъкидланишчиа, Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказган.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган. Оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

“Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетди”, - дейилган хабарда.

525
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

49
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

49