Конверт с долларовыми купюрами

“Ўқишга киритиб қўйишга ваъда берди”: Андижон тиббиёт институти кафедра доценти ушланди

288
Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 000 доллар олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Андижон вилоятида институтга киритиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган кафедра доценти фирибгарлик устида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон давлат тиббиёт институти кафедра доценти Г.Қ. дастлаб фуқаро Ш.Б.ни мазкур институтга ўқишга киритиб қўйишга ваъда бериб, 8000 АҚШ доллари талаб қилади, бироқ ҳозирда институтга ҳужжатларни топшириш муддати ўтганлигини маълум қилиб, Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига талаб қилинган пуллардан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан кафедра доценти Г.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

288
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной

Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилди. У вафотидан олдин хат ёзиб қолдирган

156
Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилоятида мактаб директори ўз жонига қасд қилганлиги, вафотидан олдин хат ёзиб қолдирганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Мактубда келтирилишича, директор суиқасд олдидан хат ёзган ва унда барча ҳамкасбларидан коррупцияга йўл қўймасликни ўтиниб сўраган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилади Бош прокуратура хабарида.

Шунингдек, маълумотларга кўра, текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

156
Милиция

Трактор ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир аёл ва чақалоқ ҳалок бўлди

140
"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ содир бўлди. Икки нафар қурбонлар бор, деб хабар қилмоқда ИИВ Тергов департаменти.

Хабарга кўра, ҳодиса Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош" автомобиль йўлининг 153-километрида Ангрен шаҳри йўналишида содир бўлган.

"Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун тўхтаб турган "Т-28" русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган.

Натижада "Hyundai porter" автомашинаси ҳайдовчисининг аёли тан жароҳатлари олиб  ходиса жойида, вояга етмаган 5 ойлик қизи Охангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган.

Бундан аварияда юк машинаси ҳайдовчисининг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

140