Двери СИЗО

"Минг долларга иш": Жиззахда одамларга турли лавозимларни пуллаган фирибгар қўлга олинди

243
Терговга қадар текширувда, Ўзбекистон темир йўллари вакили 23 нафар фуқародан уларни турли лавозимларга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 18 400 АҚШ доллари олгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. "Ўзбекистон" локоматив депоси навбатчиси 23 нафар фуқаронинг 18 400 АҚШ долларини қўлга киритганлиги фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Ўзбекистон" локоматив депоси навбатчиси Ю.Б. фуқаро Ж.О.ни танишлари орқали депонинг Жиззах филиалига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.

Бундан ташқари, ўтказилган терговга қадар текширувда Ю.Б. 23 нафар фуқарони "Ўзбекистон" локоматив депосининг турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 18 400 АҚШ долларини қўлга киритиб, шундан 21 нафар фуқаронинг 13 300 АҚШ долларини қайтармасдан келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

243
Автомобиль национальной гвардии Узбекистана

Миллий гвардия “Эски жува” бозоридаги жанжал юзасидан изоҳ берди

215
(Янгиланган 14:25 24.11.2020)
Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи У.Ибрагимов эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 22 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги “Эски жува” деҳкон бозори ҳудудида жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига бозорга харидор сифатида келган фуқаро мурожат қилиб, ушбу бозор ҳудудида пиротехника воситаси сотиб олиш учун сотувчига 260 минг сўм пул берганлигини, лекин сотувчи келишилган маҳсулотларни бермасдан, қочиб кетганлиги ҳақида шикоят қилган.

Бу ҳолатни кузатиб турган бир гуруҳ шахслар мурожаат этган фуқарога нисбатан шу жойнинг ўзида ҳакоратли сўзлар ишлатиб, ўзларининг бу каби хатти-ҳаракатлари билан пиротехника воситаси сотувчиси тарафдорлари эканлигини аён қилишган.

Вазиятни енгиллаштириш учун Миллий гвардия ходимлари томонидан жабрланувчи фуқарони бозор ҳудудидан олиб чиқиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИО таянч пункти масъул ходимига топширилган.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бозор ҳудудида жанжал кўтарган бир гуруҳ фуқароларни тартибга чақиришга ҳаракат қилганлар. Жамоат тартиби қоидаларига риоя қилмаган ушбу фуқаролардан бири Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ҳақоратли сўзларини давом қилдириб, атрофдагилар диққатини ўзига жалб қилган ҳолда хизмат мажбуриятини бажараётган ҳарбий хизматчилардан бирига қўл кўтарган.

Шу боис Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ушбу фуқарога нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлиб, ўрнатилган тартибда ИИО таянч пунктига олиб бориб топширганлар.
Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи У.Ибрагимов эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

215
Милиция

Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларнинг шахси аниқланди

1377
(Янгиланган 12:43 24.11.2020)
Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Хоразмда аёл кишини ечинтириб, видеога олганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб ечинтириб уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалди.

Ушбу видеолавҳадаги ҳолат қачон, қаерда содир бўлганлиги ва жараён иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Олиб борилган суруштирув жараёнида мазкур ҳолат жорий йил 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлганлиги маълум бўлди.

Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1377

Ўзбекистоннинг бош арчаси қандай безатилмоқда - видео

0
(Янгиланган 19:24 24.11.2020)
Ўзбекистоннинг бош арчаси - Юнусобод туманидаги "Сайлгоҳ" майдонида ўрнатилмоқда. Арчанинг баландлиги ўзгармайди, ўтган йилги сингари 36 метрни ташкил қилади.

Арчани тўлиқ безатиш ишлари 20 декабрга қадар якунланади. Тез кунда Хитойдан янги инсталляцияларнинг олиб келиниши кутилмоқда.

0