Гости танцуют на узбекской свадьбе

Андижонда 11 та тўйда карантин талабларига риоя қилинмади

364
1 август кунидан 7 сентябрь кунига қадар Андижон вилоятининг қатор туманларида ўтказилган жами 11 та тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Андижонда тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда

Таъкидланишича, жорий йилнинг 1 август кунидан 7 сентябрь кунига қадар Қўрғонтепа, Марҳамат, Асака, Жалақудуқ, Шаҳрихон ҳамда Хўжаобод туманларида ўтказилган жами 11 та тўй маросимларида белгиланган карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон МЖтКнинг 54-модда 2-қисмига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Қонуний чора кўришлик учун Андижон вилояти санитария-эпидемиология осойишталик марказига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

364
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте

Тошкентда автобус “столба”га урилди 5 киши жароҳатланди

145
(Янгиланган 13:12 25.11.2020)
17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб соат 07:40 атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройига қарашли бўлган давлат рақами 01 467 UAA бўлган, "ISUZU" русумли автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган сим ёғочга келиб урилган.

Натижада ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

145
Банкноты номиналом 1 доллар США

Фарғонада долларфурушлар 17 яшар йигитни талон-тарож қилишди

496
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. У 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, у бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Фарғоналик ўсмир долларни банк муассасасида алмаштирмаслик оқибатида талончилар ҳужумига учради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Хабарда айтилишича, ҳодиса 19 ноябрь куни кундузи рўй берган.

17 ёшли Жалолиддин номаълум шахсларга - долларфурушларга 300 АҚШ долларини сўмга алмаштириб бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Долларфурушлар йигитчанинг қўлига 150 минг сўм пул бериб, ундан 300 АҚШ долларини олиб, қолган пулларни автомашинадан олиб беришини айтишган ва "Spark" автомашинасига ўтириб, қочиб кетишган.  

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, уддабурро долларфуруш ушланган. Маълум бўлишича, у 22 ёшли Шавкат исмли йигит бўлиб, терговга қадар текширув жараёнида бу ишни шахсини аниқлаш имкони бўлмаган "Ислом" ва "Элёр" исмли ҳамтовоқлари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Шавкат М., ҳамда бошқа номаълум шахсларга нисбатан Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми  "в" банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шавкат М., гумон қилинувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Шавкатжон М., нинг жиноий шерикларини шахсини аниқлаш мақсадида, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

496

Польшадан Ўзбекистонга гуманитар ёрдам олиб келинди

7
Польша Ўзбекистонга пандемияга қарши курашиш учун 214 минг долларлик миқдорида бўлган гуманитар ёрдам юборди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Польша коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди. Махсус самолёт республикага шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция воситалари, термометрлар ва дори-дармонларни етказиб берди, деб хабар қилди Польша ҳукумати.

1 / 4
Польша передала Узбекистану гуманитарную помощь для борьбы с COVID-19
Юкнинг умумий қиймати тахминан 214 минг долларни ташкил этади.

Қўшни Қозоғистон ҳам ёрдам етказилди - 53,4 минг доллар миқдорида дезинфекцияловчи воситалар ва дорилар юборилди.

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонскийнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон Польшанинг Марказий Осиёдаги энг муҳим шериклар ҳисобланади, тақдим этилган гуманитар ёрдам  - бу мамлакат ҳукуматлари халқаро бирдамлик белгисидир.

Шунингдек, Яблонский бу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари билан дўстликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги қадам бўлишига умид билдирди.

7