Нож в руке. Иллюстративное фото

Тошкентда фуқаро тунги клуб олдида 4 кишини пичоқлади

195
Жанжал вақтида пичоқланган 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган. Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий баёнот берди. Унда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги айтилган эди.

Аниқланишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 06.00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча мартотаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарини ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “а, л” бандлари билан жиноят иши қўзғатган. С.Х. процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

195
Ученый-востоковед Андрей Кубатин

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

178
(Янгиланган 18:48 29.10.2020)
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

178
Сотрудник полиции в Ницце

Франция: Ницца черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

222
(Янгиланган 00:34 30.10.2020)
Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ биланҳужум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Франциянинг Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Ҳолат соат 9.00да юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди. Рейтер маълум қилишича, аёл бошидан жудо қилинган.

Ҳужум қилган киши қўлга олинди.

Ницца ҳукумати шаҳарда барча черковларни ёпади.

222
Ким Кардашьян

Кардашьян туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун танқидга учради

42
(Янгиланган 14:58 30.10.2020)
Пандемия даврида туғилган кунини дабдабали нишонлагани учун телеюлдуз Ким Кардашьян интернетда танқидга учради.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўтган ҳафта 21 октябрь куни америкалик телебошловчи, супермодель, актриса Ким Кардашьян ўз юбилейини нишонлади. У 40 ёшни қаршилади.

У туғилган куни нишонлаш мақсадида хусусий оролни ижарага олиб, дабдабали базм уюштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Тадбирда Кендалл, Хлои ва Кортни сингиллари, онаси Крис Женнер, оиланинг яқин дўсти, Фай Хадра, бизнесмен Саймон Хук ва бошқалар меҳмон бўлди.

Кардашьян базмда тасвирга олинган суратлар билан ижтимоий тармоқларда ўртоқлашди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kim Kardashian West (@kimkardashian)

Инстаграмда Ким Кардашианнинг байрамона пости 5,3 миллиондан ортиқ "лайк" тўплаганига қарамай, кўплаб фойдаланувчилар унинг коронавирус пандемияси вақтида базм қилгани учун танқид қилишди.

42