Машина скорой медицинской помощи

Коронавирусга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш марказида портлаш юз берди

355
(Янгиланган 09:51 07.10.2020)
Коронавирусга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш марказида кислород баллони портлади. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Коронавирусга чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш марказида портлаш юз берди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

"Бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди", - дейилади хабарда.

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб, бир нафар фуқарога тан жароҳати етган.

Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

355
Абзалова Фотима Махмуджон кизи, 2002 года рождения

Тошкентда бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда

689
(Янгиланган 19:16 22.10.2020)
Бедарак йўқолган 18 ёшли Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда - Тошкент ИИББ матбуот хизмати.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда бедарак йўқолган Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи қидирилмоқда, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Абзалова Фотима Маҳмуджон қизи, 2002 йилда туғилган, шу йил 14 август куни Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 71 уй манзили бўйича жойлашган уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Белгилари: бўйи 170-175 см., қадди-қомати ўртача, сочлари узун оч жигар ранг, кўзлари тўқ қора, лаблари, қулоқлари ўртача, ияги тўғри.

Кийимлари: оқ-қора хол-хол гулли кўйлак, қора шиппак.

Қидирувга фойдали бўлиши мумкин бўлган маълумотни тақдим этиш учун рақамлар: Олмазор тумани ИИО ФМБ 71-230-50-85, 71-230-50-86 ёки 102, 71-232-30-40, 71-232-40-50.

689
Девушка сидит с телефоном

Тошкентда 18 ёшли қизни шантаж қилишди

621
20 ёшли фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган ва ундан 300 доллар талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда товламачиликда гумонланувчи қиз қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, октябрь ойи бошида ички ишлар органларига 18 ёшли Д.О. мурожаат қилиб, ундан 300 долларни товламачилик қилиб олмоқчи бўлган 20 ёшли У.А.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фуқаро Д.ни шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган.

19 октябрь куни соат 18.00 да У. пул олиш вақтида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 165 моддаси (“Товламачилик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

621
Волк

Бўрилар галаси улкан айиққа ҳужум қилди видео

41
(Янгиланган 14:25 26.10.2020)
Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси ўлжага яқинлашган айиққа ҳужум қилиши тасвирга олинди.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Йеллоустон табиат паркида туристлар бўрилар галаси айиққа ҳужум қилишига гувоҳи бўлди.

Бу ҳолатни гид Адам Брубейкер тасвирга олди.

Унинг сўзларига кўра, айиқ ўлжанинг ҳидини сезиб қолади ва яқинлашишга ҳаракат қилади, аммо бўрилар бунга имкон бермайди.

“Ўн бошга яқин бўри гризли-айиқни ўраб олади ва ўлжа яқиндан ҳайдаб юборишди”, - дейди Брубейкер.

Йиртқичлар ўртасидаги беллашув бир неча дақиқа давом этди, бўрилар айиқни дарахтзор томон қувиб юборишди.

41