Knife

Сирдарёда фуқаро қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдирди

252
“Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи ва фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Жанжалда дастлаб газ идораси ходими пичоқ билан фуқаронинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Сирдарё вилоятида фуқаро қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходимини пичоқлаб ўлдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилганлиги натижасида воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 9 окябрь куни тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖ метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган. Сўнгра К.Ф. ундан пичоқни олиб қўйиб, Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба пичоқ уриб тан жароҳатлари етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

252
В Ташкенте водитель автобуса насмерть сбил пенсионерку

Тошкентда автобус ҳайдовчиси 57 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди

131
Чилонзор туманида автобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида автобус уриб юборган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Байналминал кўчасида рўй берган. “Midibus SAZ/NP-37” русумли микроавтобус ҳайдовчиси 36 ёшли А.Х. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

131
Теглар:
ЙТҲ, Чилонзор тумани, Тошкент
СИЗО

Андижонда эркак сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди

249
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Андижонлик эркак қўшнисини сўкингани учун кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 14 январь куни кечки вақт юз берган.

Соат 20:30ларда қўшниси Д.Б.ни баланд овозда ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги сабабли Д.Б ва И.Д ўзаро жанжаллашган. Жанжал  оқибатида кетмон билан И.Д.нинг жағ соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Содир этилган жиноятни Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

249
Флаг республики Казахстан

Биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон - қозоғистонлик депутат паст ойликлар ҳақида

79
(Янгиланган 13:53 20.01.2021)
Қозоғистон Халқ партияси вакили реал иш ҳақи ошмаётган бир вақтда истеъмол саватчаси нархи бир неча баробар юқорилаб кетганига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Собиқ коммунистлар партияси депутати Айбек Паяев Қозоғистон аҳолисининг иш ҳақи ўта пастлигидан норозилик билдирди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон нашри.

Унинг сўзларига кўра, 2021 йил бошида Picodi халқаро хизмати аналитиклари Қозоғистондаги ойлик маошлар - дунёнинг 56 мамлакати ичидаги энг паст маошлардан бири эканлигини қайд этишган.

"Чидаб бўлмас факт шундаки, Қозоғистон суғурта бадаллари ошган ҳолда, ўтган йилга нисбатан энг кам иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан камайган ягона давлатдир, биздан кейин фақат Нигерия ва Ўзбекистон бор", - деб айтган мажлис вакили.

Депутат шунингдек, тадқиқот муаллифлари оддий истеъмол саватчасини яратиб, маҳсулотлар нархини иш ҳақи билан таққослашганини айтди. Ўтган йилгига нисбатан бундай истеъмол саватининг нархи Қозоғистонда 14%га ошган.

Парламентарий шунингдек, Қозоғистонда энг кам иш ҳақи ўзгармагани ва 42 500 тенгени ташкил этишини, аммо суғурта бадаллари ошгани туфайли ҳақиқий иш ҳақи ўтган йилгига нисбатан пасайганини ва 37 400 тенгени ташкил этишини қўшимча қилган.

Аммо, бир вақтнинг ўзида, қўшни давлатларда, масалан Украинада маош 27%га, Польшада - 9,8%га, Беларусьда - 6,7%га, Россияда эса - 5,5%га ошган.

"Бу ҳеч қандай танқидга дош бермайди. Натижада Қозоғистоннинг энг кам маош оладиган фуқароларининг аҳволи ёмонлашди. Қозоғистонликлар учун муносиб турмуш даражасини таъминлаш учун энг кам иш ҳақи нафақат ўртача иш ҳақи, балки оиланинг ишламайдиган аъзолари бўлишини ҳисобга олган ҳолда ҳаёт кечиришнинг реал нархига ҳам боғлиқ бўлиши керак", - дея ўз норозилигини билдирган депутат.

Ўзининг депутатлик сўровида Паяев Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига мурожаат қилиб, Қозоғистонда энг кам иш ҳақини ошириш бўйича қандай чоралар кўрилаётганлиги ва озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар ва хизматларининг ҳақиқий нархини акс эттирувчи энг кам кунлик иш ҳақини ҳисоблаш методологиясини жаҳон стандартларига мувофиқ ўзгартириш режалаштирилаётгани тўғрисида саволларга жавоб беришни сўради.

Шунингдек, у Қозоғистонда халқаро стандартларга ва қозоқ жамиятининг эҳтиёжларига мос равишда ижтимоий сифат стандартлари ва турмуш даражасини ривожлантириш режалаштириляптими, дея савол берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликлар мамлакат дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилишидан шикоят қила бошладилар. Хусусан, фуқаролар тухум, гўшт, ун ва бошқа асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада кўтарилганига ишора қилганлар.

79