В жилом доме произошел взрыв из-за утечки газа.

Қибрайда газ портлаши ҳолати юзасидан жиноят иши очилди

201
Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.

Ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

201

Навоийдаги қурилишда кўтарма кран қулаб тушди

199
(Янгиланган 18:27 26.01.2021)
Навоий шаҳрида қурилишда кўтарма кран қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида бир киши енгил тан жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Навоий шаҳридаги қурилишлардан бирида кўтарма кран қулаб тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ФВВ бўлинмаси. 

"Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласида «Шоҳжаҳон шамшири» МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган", - дейилган хабарда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. 

МЧС
В Навои на стройплощадке упал подъемный кран
199
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ангренда ободонлаштиришга ажратилган 638,3 млн сўм талон-тарож қилинди

93
(Янгиланган 18:08 26.01.2021)
Собиқ раҳбар ва унинг шериклари 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармай, 638,3 млн сўмни “еб кетган”.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбарининг талон-торожликлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими терговга қадар текширув ўтказган. Унда Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., “A.С.” МЧЖ раҳбари Х.И., “J.T.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар ободонлаштириш учун бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган. Улар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларни тўлиқ бажармаган.

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

93
Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, жиноят, талон-тарожлик, Ангрен шаҳри

"Тахтақорача" довонида ФВВ ўқув-машқи ўтказилди

123
(Янгиланган 18:48 26.01.2021)
"Тахтақорача" довонида мураккаб об-ҳаво шароитида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди

"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:

  1. Довонда қор кўчкиси содир бўлганда, тегишли хизматларнинг куч-воситалари фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун йиғилди ва уларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилди. Шунингдек, қор кўчкиси содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлардан аҳоли ва моддий бойликларини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари амалда кўриб чиқилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  2. Қор кўчкиси оқибатида транспорт воситалари билан боғлиқ шартли равишда содир этилган авто-авариялар оқибатлари бартараф этилди ва қор кўчкиси остида қолган фуқароларни қидириш ҳамда қутқарув ишларини амалга ошириш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилди.
    МЧС
    Учения МЧС на перевале Тахтакорача
  3. Довонда икки томонлама йўл ҳаракатини тиклаш, фуқароларнинг ҳаётий тизимини маромига келтириш, автомобил йўлини қордан тозалаш, йўл қатнов қисмининг сирпанчиқ ва тик қияли ҳудудларида қум ва қум-туз аралашмасини сепиш, йўл белгиларини таъмирлаш ишлари олиб борилди.
  4. Машғулот якунида иштирокчиларга йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли  юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.

МЧС
Учения МЧС на перевале Тахтакорача
123