ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қорақалпоғистонда бир кечада оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон из газидан заҳарланиб ҳалок бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабарига кўра, жорий йил 9 декабрь куни соат 17:00ларда Хўжайли тумани ИИБга бу борадаги маълумот келиб тушган.
Маълум бўлишича, Хўжайли тумани “Саманкол” овул фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида яшовчи Г.Ю. ва А.Р. ҳамда уларнинг 11 ва 7 ёшли фарзандлари Х.Э. ва Х.А.лар, шунингдек, ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган фуқаролар – К.А. ва Х.А.лар уйни иситиш учун ўрнатилган печдан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Хўжайли тумани прокуратураси тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Тергов ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Фуқаролардан бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ва иситиш ускуналаридан фойдаланилганда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари профилактик тадбирлар давомида спа-салонлар фаолиятини текширилди.
Таъкидланишича, пойтахт аҳолисидан келиб тушаётган спа-салонларда фоҳишахоналар мажудлиги ҳақидаги шикоятларнинг сони ошмоқда.
23 ва 24 февраль кунлари мазкур тадбирлар Яккасарой тумани ходимлари томонидан ташкил этилди. Профилактик тадбирлар давомида бир қатор спа-салонлар фаолияти текширилди. Натижада “қўшимча” хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланди.
Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор майор Муниса Абдураҳмонованинг сўзларига кўра, спа-салон очган тадбиркорлар кўпинча кейинчалик фаолиятда қатнашмасдан, масъулиятни менежерларга юклашади. Натижада масъул шахсда ноқонуний хизматлар ташкил этиш икмонияти пайдо бўлади. Салон эгаси учун эса ички ишлар органлари ходимларининг ташрифи кутилмаган янгиликка айланади.
Хабарда айтилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича спа-салонлар ходимлари ва раҳбарлари билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги савдо маркази ҳудудида хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бирга бўлган эркакни пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, шу кунларда мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилган.
Қотилликда айбланувчи шахс бу ишни жаҳл устида содир этгани, ўша пайт ўзини йўқотиб қўйганини айтиб, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди.
Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Суд унга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.
Эслатиб ўтамиз, қотиллик Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказларининг бирида содир этилганди. Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, одамларнинг кўз ўнгида уларга пичоқ билан ташланган. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.
"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.
"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.
"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.