ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбланаётган хонанда Жасур Умиров иши бўйича терговнинг айрим тафсилотларини маълум қилди.
Тергов жараёнида аниқланишича: 2020 йилнинг 13 июнь куни Ургут тумани “Оқмачит” маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган вояга етмаган фуқаро, Каттақўрғон тумани “Каттакўрпа” маҳалласида яшовчи дугонаси 2003 йилда туғилган фуқаронинг таниши хонанда Жасур Умиров билан яқиндан танишиш учун борганида, Ж.Умиров уларни танишининг уйига олиб бориб, пиво спиртли ичимлигини истеъмол қилдириб, уни ожизлигидан фойдаланиб, номусига теккан. Бундан ташқари аниқланишича вояга етмаган жабрланувчининг номусига яна икки нафар Ж.Умировнинг танишлари текканлигини маълум бўлган.
Аввалига жабрланувчи Ж.Умиров у билан ихтиёрий равишда жинсий алоқа қилгани сабабли, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги ва мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-банди (қилмишда жиноят таркиби бўлмаса)га асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган, бироқ жиноят иши назорат тартибида ўрганилиб, тайинланган қўшимча экспертизалар натижасига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан ҳолат юзасидан қўзғатилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Ж.Умировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда номусга тегиш)билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, қолган икки нафар фуқаро А.З. ва Ш.Қ., ларга эса 238-моддаси 1-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) ҳамда 241-моддаси 2-қисмлари (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан айблов эълон қилиниб, шу куни уларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Олтиариқ кўмир омборидаги 807,1 миллион сўмлик талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Кўмир таъминот” МЧЖга қарашли Олтиариқ кўмир омбори собиқ мудири М.М. умумий қиймати 807,1 млн сўм бўлган 1 566 тонна кўмир маҳсулотларини сотиб юбориб, талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд давомида ЙҲХББ ходимлари “Матиз” автомобили бошқаруви 10 ёшли болакайда эканига гувоҳ бўлишди.
Боланинг сўзларига кўра, у машина бошқарувини маст отасининг кўрсатмасига биноан қўлга олган.
“Спиртли ичимли таъсири остида бўлган ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандидан қалқон сифатида фойдаланганига нима дейсиз?”, - дейилади ЙҲХББ тайёрлаган лавҳада.
Ушбу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилган.
Ўзбекистонда кинология XIX асрнинг охирларида ривожлана бошлади, Тошкентда илк питомникни ташкил этиш 1911 йилда қайд этилган.
ИИББ кинология хизматида инструкторлар итларни наркотик, портловчи моддаларни қидириш, изқувар, террорчилар тузоқларини зарарсизлантириш йўналишида ўргатишади, яқинда эса камикадзе йўналишида хизмат итлари тайёрлашни бошладилар: итларга рация орқали буйруқ берилади.
Итлар вольерларда яшайди, уларнинг ҳар бирида лақаб, насл, туғилган сана ва йўналиши, кинолог исми ёзилган тахтача мавжуд.
Зотлар ҳар хил: лабрадор, спаниеллар (гиёҳванд моддаларни қидириш), Кавказ ва Ўрта Осиё овчаркалар. Энг оммабопи Малинуа (Белгия овчаркаси): жасур, бардошли, эпчил ва топқир бўлади.
Аммо итнинг қайси зоти бўлишидан қатъи назар, асосийси - унга мос кинолог танлашдир. Инструктор ва хизмат ити бир бирига мос бўлиб, бир-бирига ишонишлари керак.
Йўналиш танлаш учун камида 4 ойлик машқдан ўтиш керак.
Ит боласи икки ой бўлганда биринчи машқлар бошланади.
Питомникда итлар билан машқ ўтказиш.
Немис овчаркаси билан машқ ўтказиш жараёни.
Хизмат ити яширилган портловчи моддани қидирмоқда.
Ҳар бир итни жадвалга мувофиқ машқ қилади, масалан, тушликдан олдин - умумий машқ курси, тушдан кейин эса махсус машқ курс.
Хизмат ити "жиноятчи"ни ушлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Ит боласи.
Хизмат итининг иш куни 12 соат. Ундан 9 йил давомида жиноятчиликка қарши кураш йўлида фойдаланилади.