В Ташкенте водитель автобуса насмерть сбил пенсионерку

Тошкентда автобус ҳайдовчиси 57 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди

155
Чилонзор туманида автобус ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган аёлни уриб юборган.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида автобус уриб юборган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Йўл-транспорт ҳодисаси 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Байналминал кўчасида рўй берган. “Midibus SAZ/NP-37” русумли микроавтобус ҳайдовчиси 36 ёшли А.Х. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли М.Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

155
Теглар:
ЙТҲ, Чилонзор тумани, Тошкент
Тушение пожара

Самарқанд вилоятидаги ресторанлардан бирида ёнғин юз берди

29
Бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Ёнғиндан жабрланган ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ёнғин, бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда содир бўлган.

ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган. Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган.

Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги “Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Ёнғин натижасида мазкур кафеда ишлаган ва яшаган беш киши ҳалок бўлган.

29
Теглар:
ФВВ, ёнғин, Самарқанд вилояти

Қорақалпоғистонда беш киши ис газидан заҳарланиб ўлди

58
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар орасида вояга етмаганлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳодиса ҳақидаги хабар 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда туман ИИБга келиб тушган. “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Туман ИИБ дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги чойхонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.

58