ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг Тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи фуқаронинг опасидан сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумнида бир оиланинг 4 аъзоси ва меҳмон ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда республика прокуратураси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ҳодиса ҳақидаги хабар 2021 йил 6 март куни соат 11:30 ларда туман ИИБга келиб тушган. “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро И.У.(эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 йилда туғилган), Р.А. (2010 йилда туғилган) ва ўғли Р.М. (2005 йилда туғилган) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. хонадонда ўрнатилган иситиш печидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари (Одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Туман ИИБ дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги чойхонада уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида вояга етмаган 10 ёшли ўғил болага нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган такси ҳайдовчиси ҳақида хабар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 28 февраль куни Чилонзор тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига 30 ёшли Б.Ж. мурожаат қилган. Фуқаро ўз аризасида унинг 10 ёшли ўғлига нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичига нисбатан чора кўришни сўраган. Отанинг мурожаатидан сўнг мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчининг шахсини ва ҳолат тафсилотларини аниқлашга қаратилган тезкор-тергов тадбири ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг ёрқин намоёндаларидан бири хонанда Муниса Ризаева тез орада турмушга чиқади. Хонанда бунга Instagramʼдаги саҳифасида никоҳ узуги билан ишора қилди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Мухлислар уни табриклаб, ёшларга бахт тилашмоқда. Сурат остида хонанданинг синглиси Карима Ризаева ҳам изоҳ ёзиб қолдирди.
“Табриклайман. I’m so happy”, - дея опасини табриклади у.
Бундан ташқари Муниса Ризаевани унинг ҳамкасблари табриклаб, эзгу тилаклар билдиришмоқда. Улар орасида хонанда Зиёда ҳам бор.
Аввалроқ хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берган эди. Ўшанда у бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлаганди.
“Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас”, — деганди хонанда.