Шофирконда ичимлик суви тармоқлари реконструкцияси баҳонасида миллионлар ўмарилди

174
МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Бухоро вилояти Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.

Шофиркон туман маркази ичимлик суви тармоқларини реконструкция қилиш ишлари бўйича назорат ўлчови ўтказилган. Унда “Э.” МЧЖ раҳбарлари ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 254,4 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилишгани аниқланган. Шунингдек, сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича Ижиниринг компанияси ДУК Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу жамиятга 254,4 млн сўм бюджет маблағи ўтказиб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги)билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

174
Теглар:
талон-тарожлик, сув, Бухоро вилояти

Самарқандда хотини ва унинг жазманини ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

112
Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, уларни савдо марказида одамларнинг кўз ўнгида пичоқлаганди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Самарқанд шаҳридаги савдо маркази ҳудудида хотинини хиёнатда гумонсираб, уни ва у билан бирга бўлган эркакни пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, шу кунларда мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилган.

Қотилликда айбланувчи шахс бу ишни жаҳл устида содир этгани, ўша пайт ўзини йўқотиб қўйганини айтиб, қилмишидан қаттиқ пушаймонлигини билдирди.

Эркак Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” ва “ж” бандлари (икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Суд унга 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, қотиллик Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасидаги савдо марказларининг бирида содир этилганди. Пастдарғомлик эркак хотини ва унинг жазмани дея тахмин қилинаётган шахс ортидан кузатиб бориб, одамларнинг кўз ўнгида уларга пичоқ билан ташланган. Жабрланганлар ўткир қон йўқотиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

112
Теглар:
ҳукм, қотиллик, Самарқанд

АҚШда эркак ўз қўшнисини ўлдириб, юрагидан таом тайёрлаганига иқрор бўлди

238
"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Американинг Оклахома штатида яшовчи ва уч кишининг қотиллигида гумонланувчи Лоуренс Пол Андерсон ўз қўшнисини ўлдириб, таом тайёрлаш мақсадида унинг юрагини кесиб олганлигига иқрор бўлди.

Бу ҳақда Oklahoman нашри штат тергов бюросига таяниб хабар бермоқда.

Андерсон қўшни аёлни унинг уйида ўлдирганликла айбланмоқда. Шунингдек, у ўз амакиси ва тўрт яшар қизалоқ ўлимида ҳам гумонланган. Эркак пичоқ билан холасига ҳам ҳужум қилган, аммо тан жароҳатларига қарамай, аёл тирик қолган, деб ёзади нашр.

"У иблисларни озодликка чиқариш учун қўшни аёл юраги ва картошка ёрдамида таом тайёрлаган", - дея иқтибос келтирган Оклахома тергов бюроси агенти сўзларидан нашр.

Нашр хабар беришича, Лоуренс шартли равишда ҳукм қилингани ҳолда унга 2017 йилда наркотик истеъмол қилгани ва қурол сақлагани учун 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланган. Ўшанда ҳукм муддати 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс орадан 3 йил ўтиб озодликка чиққишга муваффақ бўлган.

238
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе

ЕОИИда Ўзбекистон вакили тайинланди

10
(Янгиланган 20:41 25.02.2021)
ЕОИИ Иқтисодий комиссиясида Ўзбекистон вакили этиб Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси Шуҳрат Шукуров тайинланди. 

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги вакили этиб Шуҳрат Шукуров тайинланди. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган, ЕИК матбуот хизмати хабарига асосан. 

2020 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчим мақомини олган эди. Ушбу қарор ЕОИИ Олий совети мажлисида қабул қилинган ва унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.

ЕИК хабарига кўра, 26 феврал куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовнинг ЕИК коллегия  раиси Михаил Мясникович, интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев ва савдо вазири Андрей Слепневлар билан учрашуви кутилмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг Шуҳрат Шукуровни вакил этиб тайинлаш ҳақидаги хати кўриб чиқилади. 

Шухрат Шукуров Москва иқтисодий-статистика институтини ва Ўзбекистон давлат ва жамият қурилиши академиясидаги Олий бизнес мактабини тугатган. Ўзбекистон иқтисодий мажмуасда 30 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Шу кунга қадар у Макроиқтисодий изланишлар ва прогноз институти директори ўринбосаси лавозимида ишлаб келган. 

ЕОИИ иқтисодий комиссиясида Шукуров узоқ муддатли миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекитоннинг ЕОИИ ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш билан шуғулланади. 

10