Ўзбекистон - Туркия муносабатлари

1610
(Янгиланган 14:18 21.11.2016)
Ўзбекистон ва Туркиянинг 25 йиллин муносабатларининг қисқача тарихи билан бизнинг инфографикамизда танишинг.
Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари тарихи
© Sputnik /

Ўзбекистон Туркияни муҳим ва кўп йиллик ҳамкори деб билади, деди президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Тойип Режеп Эрдўғон билан учрашувида. 

Эрдўғон ўз навбатида, Туркия Ўзбекистонни ўзининг Ўрта Осиёдаги муҳим ва устувор ҳамкори сифатида қабул қилади.

2015 йилда икки мамалкат орасида маҳсулот алмашуви 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. Томонлар учрашувда мамлакатлар орасида савло муносабатлари яна 2-3 баравар ошиши имконияти борлигини таъкидлашди.

Ўзбекистон ва Туркиянинг 25 йиллин муносабатларининг қисқача тарихи билан бизнинг инфографикамизда танишинг.

1610

Ишсизлик даражаси қайси вилоятда юқори

300
Ўзбекистонда 2019 йилда меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ишсизлик даражаси 9,4 %ни ташкил қилган. Ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамни томоша қилинг.
© Sputnik /

Молия вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда ишсизлар сони 1,4 миллион кишини, меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида 9,4 %ни ташкил қилган. 

Меҳнатга муҳтож фуқароларнинг энг кўп сони Самарқанд вилоятида қайд этилган - 9,8%. Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида ҳам ишсизлик даражаси юқори -9,7 %ни ташкил қилган.  

Шунингдек, Ўзбекистонда ишсизларни тўловли асосда жамоат ишларига жалб қилиш, оилавий тадбиркорлик ва уй меҳнатини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда томорқа ерларидан фаол фойдаланиш каби чоралар асосида аҳолини қўшимча меҳнат билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Ўзбекистонда ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

300

Давлат ғазнаси нима билан тўлдирилмоқда?

428
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети умумий тушумлар, солиқлар ва божлар асосида тўлдирилмоқда.
© Sputnik /

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳисоботига кўра 2020 йилнинг январ-март ойида давлат бюджети 

Умумий тушум, 28,5 трлн. сўм, Солиқлар, 23,8 трлн. сўм, Божхона тўловлари, 3.5 трлн. сўм ва бошқа солиқлар эвазига тўлдирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда расмий тўланадиган ойлик маошлар миқдори 2019 йилнинг феврал ойига нисбатан 37%га ошган. 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

Давлат бюджети ва маошлар ошиши ҳақида инфографикамизда батафсил томоша қилинг. 

428

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

355
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

355