Гулнора Каримованинг бойликлари қаерда?

13952
Гулнора Каримова ноқонуний йўл билан эгалик қилган 2 млрд долларга яқин маблағ бугунги кунда қаерда сақланаётгани ҳақида бизнинг инфографикамизда батафсил танишинг.
Гулнора Каримова бойликлари
© Sputnik /

Бугун 28 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси, Гулнора Каримовани Ўзбекистон ЖКнинг бир қатор моддаларига биноан айбдор деб топди ва беш йилга озодликдан маҳрум қилинганини эълон қилди.

Прокуратура хабарига кўра Гулнора Каримова турли қонунбузарликлар натижасида Ўзбекистон ҳукумати, жисмоний ва юридик шахсларигага тегишли бўлган 2 млрд долларга яқин пул маблағлари ва мол-мулкка эга бўлган. Бугунги кунда ушбу бойликлар Дунёнинг турли мамлакатларида, банк ҳисоб рақамларида ва кўчмас мулк шаклида сақланмоқда.

13952
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (22)

Тошкентда янги йўллар қурилиши: пойтахт қандай ўзгаради

435
Яқин йиллар давомида Ўзбекистон пойтахтида нафақат бир нечта магистралларни реконструкция қилиш, балки керакли участкаларда янги йўл ўтказгичларни қуриш ҳам режалаштирилган.
Тошкентда янги йўл ўтказгичлар қурилиши

Режага кўра, 2021 йилга қадар олтита йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган, лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллиард сўмдан ошади.

Қарийб 372 миллиард сўмни пойтахтнинг тўртта кўчасини реконструкция қилишга йўналтириш кўзда тутилган.

Велосипедчилар ҳам эсдан чиқмади - шаҳарда умумий узунлиги тахминан 136 километр велосипед йўлаги пайдо бўлади.

Лойиҳа ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида билиб олишингиз мумкин.

435

ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари бор?

397
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун олий таълимдан ташқари ўқишнинг қандай янги шакллари таклиф қилинмоқда? Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Ўзбекистонда мактаб битирувчиари учун ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари мавжуд?

Олий ўқув юртлари билан бир қаторда, академик лицейлар, техникумлар, коллежлар ва проффессиоанл мактаблар турли ўқув шаклларида ўқишни таклиф қилишмоқда. 

Хусусан ўқиш шакллари, кундузги, сиртқи, кечги ва масофавий бўлиши мумкин. Ўқиш ўзбек ёки рус тилида олиб борилиши, ўқиш учун тўлов эса бепул, бюджет ҳисобидан ёки контракт шаклида бўлиши мумкин. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

 

397

Саудия ҳукумати Ҳаж мавсумида Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади

0
Саудия Арабистони ҳукумати бўлғуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати келгуси Ҳаж мавсумида зиёратчиларга Каъбани қўл билан ушлашни тақиқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Бу йил ҳаж мавсуми 28 июлдан 2 августгача ўтказиш мўлжалланган.

“Каъбани ўпиш ёки уни қўл билан ушлашга уриниш тақиқланади”, - дейилган Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликнинг хабарида.

Хавфсизлик мақсадида Каъба тўсиқлар билан ўраб қўйилади.

Ҳам мавсумида зиёратчилар Каъбани 7 маротаба айланиш (тавоф) чоғида байтуллоҳни ўпиш ёки уни қўли билан ушлашга ҳаракат қилишади. Бу диний тадбирларни амалга ошириш вақтида мусулмонлар сони бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ошмаслиги керак, улар ниқобда ва ижтимоий масофани сақлаши талаб этилади.

Арофат тепалигида зиёратчилар шаҳарчасида чодирлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлмаслиги талаб этилади. Зиёратчиларга муқаддас Замзам суви ҳам фақат бир марталик идишлардан берилади.

Бундан аввал, Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж мавсуми хорижлик зиёратчиларсиз ўтиши эълон қилинганди. Ҳар йили 2 миллиондан ортиқ зиёратчи иштирокида ўтган Ҳажда бу йил 10 минг нафар мусулмон қатнашади. 

Саудия Арабистони араб давлатлари ичида коронавирусга чалинганлар сони бўйича энг юқори давлат бўлиб ўтмоқда. Мамлакатда 217 мингдан ортиқ киши вирус юқтириб олган, улардан 2 мингдан ортиқ киши вафот этиб, 154 мингдан ортиқ киши соғайган.

0
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси