Ўзини ўзи банд қилиш гувоҳномаси нима учун керак?

710
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун меҳнат стажи ишлаш имкони пайдо бўлди.
© Sputnik /

2019 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар вақтинча меҳнат гувоҳномаси расмийлаштиришлари мумкин.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро ким ва вақтинча меҳнат гувоҳномаси қандай имкониятлар бериши ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

710

Ўзбекистон келажак автомобиллари

476
(Янгиланган 18:18 28.09.2020)
Келажак икки йил ичида Ўзбекистонда KIA, Volkswagen, Hyundai, ГАЗ ва бошқа бренд автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади. 
© Sputnik /

Ўзбекистонда Uzautomotors компаниясидан ташқари бир қатор хорижий автомобил компаниялар ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. 

Хусусан, ГАЗ гуруҳи ва Krantas қўшма корхонаси томонидан ГАЗ тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

"Шаффоф омадли саноат ва Silk Road Company"  қўшма корхонаси томонидан Silk EV номли электромобиллар, Volkswagen Групп РУС томонидан VW Caddy автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ундан ташқари Hyundai тижорат автомобиллари ҳамда KIA концернининг Seltos ва K5 моделларини ҳам ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. 

Батафсил инфографикамизда танишинг.

476

Паспорт ўрнига ID-карта

278
Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар жорий этиш бошланади. Ушбу карталарнинг қандай қулайлиги бор, уни олиш учун нима қилиш керак ва бошқа саволларга инфографикамиздан жавоб топинг.
© Sputnik /

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар тизими жорий этиШ ҳақида фармон имзолади. Унга кўра яқин келажакда мамлакат ичида шахсни аниқлаш учун биометрик паспорт ўрнига ID карталардан фойдаланиш бошланади. 

ID-карта ичида шаҳсий биографик маълумотлар сақланадиган электрон чип, электрон имзо сертификатлари билан жиҳозланган бўлиб, банклар ва давлат муассасаларида хизматлар олишни соддалаштиради. 

ID-карталар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади. 

2021 йилдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади. 2031 йилга келиб биометрик паспортлар амал қилиши тўхтатилади. 

ID-карта олиш учун давлат хизматлари марказига ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш ва 198,4 минг сўм давлат божини тўлаш керак бўлади.

ID-карта – фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, хорижга чиқиш учун – биометрик паспорт керак бўлади.

278
Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ.

Жириновский: Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади

21
ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқишида Тоғли Қорабоғдаги вазият Россия чегараларидаги сиёсий ҳолатга улкан таъсирга эгалигига эътибор қаратди

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғда Абхазия ва Озарбайжон ўртасидаги можарога доир вазият Россия чегараларидаги муаммоларга айланиб кетиши мумкин, дея баёнот қилди Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқиши вақтида.

ЛДПР етакчисининг қайд этишича, Кавказдаги можаролар - СССР сиёсий хатолари натижаси, минтақаларга мустақиллик бериш ваъдасининг бузилганлиги натижасидир.

"Натижада барча миллий чегаралари(Россия чегаралари - таҳр.)да бардак юзага келди. Ҳали шошмай туринг, Ўрта Осиё олов ичида қолади! Ҳозир гуллари бўлса, у ерда ҳосилини кўрамиз", - деган кучли ҳис-туйғуда сиёсатчи.

Шунингдек, депутат Марказий Осиёнинг Афғонистон билан геосиёсий яқинлигига ўз эътиборини қаратган.

Жириновскийнинг айтишича, ноўнғай вазият шунга олиб келиши мумкинки, Россия жанубий сарҳадлари қочоқлар оқими ва қуролланган уюшмалар ҳужумлари хавфи остида қолиши мумкин.

Шунингдек, сиёсатчи Туркиянинг минтақавий сиёсатда фаоллигига эътибор қаратган.

Жириновскийнинг таъкидига кўра, собиқ МДҲ давлатлари, айниқса Марказий Осиё мамлакатларида рус тилидан узоқлашиш сиёсати олиб борилмоқда.

21