Сайлов натижалари: муҳим ўзгаришлар ва такрорий овоз бериш

422
(Янгиланган 13:21 05.01.2020)
Такрор овоз бериладиган округлар сони 3 тага (Самарқанд - 1 та 67 округ, Фарғона вилояти - 2 та, 102 ва 106 округлар) кўпайган.
Сайлов натижалари

Марказий сайлов комиссияси яна уч сайлов округларида камчиликларни аниқлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Такрор овоз бериладиган округлар сони 3 тага (Самарқанд - 1 та 67 округ, Фарғона вилояти - 2 та 102 ва 106 округлар) кўпайган.

Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 5 январ - якшанба куни ўтказишга қарор қилди.

422
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (80)