Ўзбекистонда энг қиммат ош қайси вилоятда?

498
(Янгиланган 17:01 13.01.2020)
Ўзбекистонда "Биг Мак" индексининг муқобили "Палов индекси" жорий этилди - Давлат статистика қўмитаси.
© Sputnik /

Ўзбекистонда "Биг Мак" индексининг муқобили - "Палов индекси" жорий этилди. Статистика қўмитаси қайси вилоятда ош энг қиммат сотилишини хабар қилди.

Янги индексни ҳисоблашда турли вилоятларда мол гўшти (700гр), гуруч (1кг), сабзи (1 кг), пиёз (300гр), мой (300гр) ва зираворлар нархлари ҳисобга олинган.

Тайёр палов нархлари ҳар бир шаҳарда 3тадан ошхоналар орқали аниқланиб ўртачаси олинган. 

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда энг қиммат ош Самарқанд шаҳрида экан - 20 минг сўм бир порциясига. Ундан кейин Бухоро (16 минг), Тошкент шаҳри (15,5 минг), ундан кейин Жиззах ва Қашқадарё (15 мингдан).

Қўмита ушбу индексни доимий равишда эълон қилиб боришини таъкидлаган. 

 

498

Ўзбекистон темир йўллари ютуқлар ва режалар

246
Куни кеча, 2 август куни собиқ иттифоқ давлатларида Темир йўл транспорти ходимларининг куни нишонланди.
Ўзбекистон темир йўллари – ютуқлар ва режалар

Ўзбекистонда темир йўл асосий оператори  - “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳисобланади.

Компания 1994 йил 7 ноябрда Ўрта Осиё собиқ темир йўл базасида ташкил этилган. Бугун бу ташкилот нафақат темир йўлларни, балки Тошкент метрополитени бошқаради.

246

VW Caddy - оддий "бўғирсоқ ташувчи" эмас

533
(Янгиланган 19:26 30.07.2020)
Ўзбекистонда яқинда сотувга чиқарилган, “Жиззах Авто” заводида 2022 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилаётган VW Caddу автомобили ҳақида биз нималарни биламиз?
© Sputnik /

Сизнинг оилангиз катта, ёки ишхонангиз учун ҳам одам ташиш ҳам кичик юкларни ташишга мўлжалланган универсан автомобил керак бўлса - VW Caddy буни эплай олади, дейилган компания сайтида. 

Дарҳақиқат, ушбу кичик фургон автомобилининг устувор томонлари бир неча: 

  • 7 кишигача одам
  • 750 килогача юк
  • 3 метр кубгача ҳажм
  • бошқаришда енгил автомобилдек қулай ва ишончли

Бу ҳам етмаса Европа автомобилларига хос бўлган бежирим лекин дид билан яратилган ташқи кўриниш узоқ йиллар давомида "модадан қолмайди" ва жонингизга тегмайди. Шунингдек автомобил экспертлари уни Фольксвагенга хос бўлган эргономика ва созланган бошқарувчанлик хусусияти борлигини эътироф этишган. 

Буларнинг барчаси мужассам бўлган автомобилни энди Ўзбекистонда харид қилиш мумкин. Икки йилдан сўнг эса у Жиззахдаги автомобил заводида ишлаб чиқарила бошланади. Ўшанда балким нархи ҳам арзонроқ бўлар. 

Европанинг оммавий тижорат автомобили бўлган VW Caddy ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

533

Бейрутдаги кучли портлашнинг сабаби аниқланди

134
(Янгиланган 20:22 05.08.2020)
Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида ўта хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган бепарволик ҳолатлари.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Бейрут портида юз берган портлаш ҳолатини дастлабки ўрганиш натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги дастлабки тергов ишлари билан таниш бўлган манбага асосан хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Бейрутда портлашнинг дастлабки сабаби - денгиз портида хавфли моддаларни сақлаш пайтида йўл қўйилган ҳаракатсизлик ва бепарволик ҳолатлари.

Таъкидланишича, ушбу муаммо билан шуғулланувчи инспекция 6 ой олдин қонунбузарликларга эътибор қаратган. Қўмита ва судьялар томонидан хавфли моддаларни йўқ қилиш бўйича қарор тайёрлаш борасида “ҳеч нарса қилинмаган”.

Ливан ҳуқумати портлаш содир бўлган порт маъмуриятининг барчасини уй қамоғига олиш ҳақида топшириқ берган.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг портида куни кеча, 4 августда кучли портлаш содир бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 113 киши ҳалок бўлди, тўрт мингдан зиёд инсон жароҳатланди.

Ливан пойтахти Бейрут шаҳрида юз берган портлаш 3-5 миллиард доллар миқдорида зарар етказди.

Ливан бош вазири Хассан Дияб портда олти йил давомида нотўғри сақланган 2750 тонна аммиак селитрасини портлаш сабаби сифатида келтирган. Фожиа туфайли Ливанда уч кунлик мотам эълон қилинган.

 

134