Ўзбекистон ва МДҲ учун Россия таълими: филиал, квота ва стипендия

620
(Янгиланган 19:32 25.02.2020)
Ўзбекистон Россияда фуқаролари энг кўп таҳсил олаётган давлатлар бешталигига киради. Яна икки мингдан ортиқ киши Россия олийгоҳ филиалларида таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон ва МДҲ учун Россия олийгоҳлари: филиал, квота ва стипенция
© Sputnik /

Россия таълим вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирги вақтда Россияда 33 минг ўзбекистонлик талаблар таҳсил олмоқда. Улардан 25 фоизи стипендия олади. Энг кўп Москва, Татаристон ва Санкт-Петербургда таҳсил олмоқда.

Республика ҳудудидаги Россия олийгоҳ филиалларида икки мингдан зиён талаба таҳсил олмоқда. 2020 йилда 10 та филиалга камида 3 та филиал қўшилади.

Россия филиалларида таҳсил олаётган талаблар сони бўйича Ўзбекистон - Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Беларусдан кейин бешинчи ўринда.

620

Ишсизлик даражаси қайси вилоятда юқори

482
Ўзбекистонда 2019 йилда меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ишсизлик даражаси 9,4 %ни ташкил қилган. Ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамни томоша қилинг.
© Sputnik /

Молия вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилда ишсизлар сони 1,4 миллион кишини, меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида 9,4 %ни ташкил қилган. 

Меҳнатга муҳтож фуқароларнинг энг кўп сони Самарқанд вилоятида қайд этилган - 9,8%. Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида ҳам ишсизлик даражаси юқори -9,7 %ни ташкил қилган.  

Шунингдек, Ўзбекистонда ишсизларни тўловли асосда жамоат ишларига жалб қилиш, оилавий тадбиркорлик ва уй меҳнатини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда томорқа ерларидан фаол фойдаланиш каби чоралар асосида аҳолини қўшимча меҳнат билан таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Ўзбекистонда ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

482

Давлат ғазнаси нима билан тўлдирилмоқда?

432
Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети умумий тушумлар, солиқлар ва божлар асосида тўлдирилмоқда.
© Sputnik /

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳисоботига кўра 2020 йилнинг январ-март ойида давлат бюджети 

Умумий тушум, 28,5 трлн. сўм, Солиқлар, 23,8 трлн. сўм, Божхона тўловлари, 3.5 трлн. сўм ва бошқа солиқлар эвазига тўлдирилган. 

Шунингдек, Ўзбекистонда расмий тўланадиган ойлик маошлар миқдори 2019 йилнинг феврал ойига нисбатан 37%га ошган. 2019 йилнинг феврал ойида Республика меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 5857 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2020 йил февралида ушбу кўрсатгич 8041 млрд. сўмни ташкил қилган.

Хусусан, 2-4 млн. сўм маош олувчилар миқдори 18% дан 21% гача ошган, 4 -5,5 млн. сўм маош олувчилар миқдори 3,5 %дан 4,7 %гача ошган. 1 млн. сўмгача маош олувчилар миқдори эса 47% дан 41% гача камайган. 

Давлат бюджети ва маошлар ошиши ҳақида инфографикамизда батафсил томоша қилинг. 

432

Crew Dragon парвозининг ёрқин кадрлари 2,5 дақиқада видео

0
(Янгиланган 20:40 31.05.2020)
Илон Маскнинг SpaceX компанияси инсоният тарихида илк бор фазогирларни космосга учирди. Бортида иккита астронавт бўлган Crew Dragon кемаси 30 май куни Флоридадаги Кеннеди космик марказидаги майдончадан муваффақиятли парвоз қилди.

Шу тариқа, тарихда илк бор одамзод космосга хусусий компания томонидан учирилмоқда.

2011 йилдан буён NASA астронавтлари Халқаро космик станцияга фақат Россиянинг “Союз” кемаларида олиб чиқилган.

Ушбу парвоз дастлаб 27 май кунига мўлжалланган эди. Бироқ об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли парвоз бошқа кунга қолдирилган эди.

Crew Dragon орбитада тахминан 19 соат бўлиши кутилмоқда.

0