Карантиндан қочганлар

390
15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Яна 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сенат карантин қоидаларига риоя этмаслик учун жазо чораларини кучайтиришга қаратилган қонун маъқуллади. Энди карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий жарима миқдори фуқаролар учун — 6 690 000 сўмгача, мансабдор шахслар учун — 11 150 000 сўмгача оширилди.

Қайд этилишича, жиноий жазо ҳам кучайтирилиб, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

390
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (940)

Тошкентда янги йўллар қурилиши: пойтахт қандай ўзгаради

428
Яқин йиллар давомида Ўзбекистон пойтахтида нафақат бир нечта магистралларни реконструкция қилиш, балки керакли участкаларда янги йўл ўтказгичларни қуриш ҳам режалаштирилган.
Тошкентда янги йўл ўтказгичлар қурилиши

Режага кўра, 2021 йилга қадар олтита йўл ўтказгич қурилиши режалаштирилган, лойиҳанинг умумий қиймати 600 миллиард сўмдан ошади.

Қарийб 372 миллиард сўмни пойтахтнинг тўртта кўчасини реконструкция қилишга йўналтириш кўзда тутилган.

Велосипедчилар ҳам эсдан чиқмади - шаҳарда умумий узунлиги тахминан 136 километр велосипед йўлаги пайдо бўлади.

Лойиҳа ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида билиб олишингиз мумкин.

428

ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари бор?

390
Ўзбекистонда мактаб битирувчилари учун олий таълимдан ташқари ўқишнинг қандай янги шакллари таклиф қилинмоқда? Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Ўзбекистонда мактаб битирувчиари учун ОТМдан ташқари қандай ўқув шакллари мавжуд?

Олий ўқув юртлари билан бир қаторда, академик лицейлар, техникумлар, коллежлар ва проффессиоанл мактаблар турли ўқув шаклларида ўқишни таклиф қилишмоқда. 

Хусусан ўқиш шакллари, кундузги, сиртқи, кечги ва масофавий бўлиши мумкин. Ўқиш ўзбек ёки рус тилида олиб борилиши, ўқиш учун тўлов эса бепул, бюджет ҳисобидан ёки контракт шаклида бўлиши мумкин. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

 

390
Японец в костюме ниндзя

Японияда илк бор ниндзя-устаси дипломи берилди - фото

76
(Янгиланган 21:09 06.07.2020)
Қирқ беш ёшли япониялик Женичи Мицухаси дунёда биринчи марта ниндзя-магистри дипломини қўлга киритди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Қирқ беш ёшли япониялик Женичи Мицухаси дунёда биринчи марта ниндзя-магистри дипломига сазовор бўлди. Бу ҳақда Japan Times хабар қилди.

Эркак биринчи ниндзя - кланининг тарихий ватанида жойлашган - Ми университети аспирантурасида икки йил давомида таҳсил олди. У ҳужжатларни ўрганиб, маърузаларни тинглади ва "жанг санъати амалий жиҳатларини тўлиқ ўрганди".

"Ниндзялар эрталаб деҳқончилик қилишини, тушдан кейин эса жанг санъати билан шуғулланишларини ўқидим. Мен нафақат кўп машқ қилдим, балки сабзавот ҳам етиштирдим. Қора кийимли ёлланма қотиллар ҳар томонлама омон қолиш қобилиятига эга бўлганлар", - деди Мицухаси.

У кунг фу ва серинжи-кэмпо номи билан танилган япон жанг санъатини ўрганди. Энди уста бошқаларга нинзя маҳоратини ўзининг шахсий дожосида ўргатмоқда (япон жанг санъати бўйича машғулотлар, мусобақалар ва имтиҳондан ўтказиш жойи), маҳаллий меҳмонхонани бошқаради ва бир вақтнинг ўзида докторлик диссертацияси устида ишлайди.

2017 йилда Ми университетида дунёда биринчи ниндзя тадқиқот марказини ташкил қилинди ва бир йилдан сўнг магистратура очилди. Япония тарихи профессори Южи Ямада Мицухасининг ўз вазифасига содиқлигини алоҳида эътироф этди.

Олийгоҳга ўқишга кириш учун талабалар Япония тарихи ва тарихий ҳужжатларни ўқиш қобилиятига эга бўлиши бўйича имтиҳондан ўтади. Таълим муассасаси раҳбари таъкидлашича, ҳар йили фақат уч нафар  абитуриент ўқишга киради.

76