Сардоба рақамларда

744
(Янгиланган 17:48 16.05.2020)
Сардоба сув омбори қачон ва нима мақсадда қурилгани, 1 май куни содир бўлган фавқулодда ҳолат қандай оқибатларга олиб келгани ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 
© Sputnik /

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омоборида 1 май куни фавқулодда вазият содир бўлган, тўғон ёрилиши оқибатида бир неча аҳоли пунктлари сув остида қолган эди. 

Ушбу ҳодиса оқибатида нафақат Ўзбекистон аҳолиси балким қўшни Қозоғистонда ҳам бир неча қишлоқлар, экин майдонлари сув остида қолди. Ўзбекистонда 70 минг Қозоғистонда 30 минг аҳоли турар жойларидан бошқа жойга кўчишга мажбур бўлишди. 

Ўзбекистон ҳукумати томонидан тузилган махсус комиссия айни дамда ушбу ҳодиса сабабларини ўрганиш ва сув омбори иншоотларининг хавфсизлигини текшириш билан шуғулланмоқда. 

Сардоба сув омбори қачон ва нима мақсадда қурилгани, фавқулодда вазият оқибатлари ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

744

ЕОИИми ёки ЖСТ - сўров натижаси

721
(Янгиланган 20:02 22.05.2020)
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган - Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш мавзусидаги сўров натижалари.
© Sputnik /

Яқинда президент администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази фуқаролар ўртасида “Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТга эҳтимолий аъзо бўлиши таъсирини баҳолаш” бўйича аноним сўров ўтказган эди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 74% ЕОИИга қўшилиш тарафдори, ҳамда 78 % аҳоли Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаган.

Тадқиқотчилар, олимлар, давлат хизматчилари, хусусий сектор вакиллари, ўқитувчи ва талабалар қатнашган сўровнома иштирокчиларига тақдим этилган сўровнома 10 саволдан иборат бўлиб, у хориж тажрибаси бўйича ишлаб чиқилди. Сўровномада барча ҳудудлардан 1300 дан ортиқ иштирокчи фаол ва аниқ жавоблари билан қатнашди.

Тадқиқот Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари респондентлари ЕОИИга қўшилишни энг кўп (90 фоиздан ортиқ) қўллаб-қувватлашини кўрсатди.

Интеграцион бирлашмага қўшилишга қарши бўлганларнинг улуши Андижон вилоятида 32 фоиз, Тошкент шаҳрида 26 фоиз, Фарғона вилоятида эса 21 фоизни ташкил этди.

Сўров натижалари билан батафсил инфографикамизда танишинг. 

721

Россияда "Меҳр" фонди иш бошлади

203
Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади ва 2 кун ичида 200дан ортиқ ёрдамга муҳтож кишиларга пул ажратди. 
© Sputnik /

Россиядаги ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатувчи "Мехр" жамғармаси иш бошлади.Жамғарма ҳомийси Алишер Усмонов, жамғарма фаолияти Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан олиб борилади. 

Бир марталик ёрдам пулининг миқдори 12 130 рубл бўлиб, у ногиронларга, қарамоғида 2 ёки ундан ортиқ бола ёки ҳомиладор бўлган аёлларга, талаба ва коронавирус ташҳиси қўйилган фуқароларга ажратилади. Молиявий ёрдамни олиш учунюқоридаги ҳолатларни тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши керак. 

Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан ўзбек ва рус тилларида махсус ишга туширилган “Мехр.рф”  электрон портали орқали мурожаат юбориш лозим.

"Меҳр" жамғармаси қандай ишлаши ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

203
Аллигатор Сатурн

Москвада “Гитлер” тимсоҳи вафот этди

5
Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди. У Москвага 1946 йилда олиб келинганди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди, афсонага кўра, у Адольф Гитлер коллекциясида бўлган. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

"Кеча эрталаб Миссисипи аллигаторимиз Сатурн вафот этди. У 84 ёшда эди. Ёввойи табиатда ушбу тур вакилларининг умр кўриш давомийлиги 30-50 ёшни ташкил этади. Сатурн узоқ ва воқеаларга бой ҳаёт кечирди. У 1936 йилда АҚШда туғилди. Деярли дарҳол у Берлин ҳайвонот боғига олиб кетилди,  1943 йил 23 ноябрда бўлган бомбардимондан кейин у ердан қочиб кетди", - дейилади хабарда.

Материалда ёзилишича, инглиз аскарлари тимсоҳни 1946 йилда топиб олишди ва Совет Иттифоқига бериб юборишган.

"1946 йил июл ойида Сатурн Москвага олиб келинди. Дарҳол у Берлиндаги ҳайвонот боғида эмас, балки Гитлер коллекциясида бўлганлиги ҳақидаги афсона пайдо бўлди. Аммо у назарий жиҳатдан кимгадир тегишли бўлса ҳам, ҳайвонларнинг - уруш ва сиёсатга алоқаси йўқ, уларни инсон гуноҳларида айблаш бемаънилик", - дейилади хабарда.

Сатурн Москва ҳайвонот боғида 74 йил яшади. Тимсоҳнинг жасади Дарвин музейида сайланади.

5