Паспорт ўрнига ID-карта

302
Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар жорий этиш бошланади. Ушбу карталарнинг қандай қулайлиги бор, уни олиш учун нима қилиш керак ва бошқа саволларга инфографикамиздан жавоб топинг.
© Sputnik

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар тизими жорий этиШ ҳақида фармон имзолади. Унга кўра яқин келажакда мамлакат ичида шахсни аниқлаш учун биометрик паспорт ўрнига ID карталардан фойдаланиш бошланади. 

ID-карта ичида шаҳсий биографик маълумотлар сақланадиган электрон чип, электрон имзо сертификатлари билан жиҳозланган бўлиб, банклар ва давлат муассасаларида хизматлар олишни соддалаштиради. 

ID-карталар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади. 

2021 йилдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади. 2031 йилга келиб биометрик паспортлар амал қилиши тўхтатилади. 

ID-карта олиш учун давлат хизматлари марказига ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш ва 198,4 минг сўм давлат божини тўлаш керак бўлади.

ID-карта – фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, хорижга чиқиш учун – биометрик паспорт керак бўлади.

302

Ўзбекистонда бу йил қанча ипотека олинди

56
(Янгиланган 12:19 28.10.2020)
Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган.
© Sputnik

Ўзбекистонда Ипотека бозори йил сайин ўсиб бормоқда. Марказий Банк хабарига кўра Ўзбекистонда йил бошдан буён жами 6,4 триллион сўмлик ипотека кредитлари олинган. Кредит олиш учун жами 50627 киши мурожаат қилган. 

Энг кўп ипотека кредитлари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида берилган. Бухоро ва Навоий вилоятларида ипотека олувчилар сони нисбатан кам бўлган. 

Ипотека қарзларининг аксарияти "Қишлоқ қурилиш инвест" ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" компаниялари томонидан қурилган уйларни сотиб олиш учун сарфланган. 

Батафсил инфографикамизда танишинг. 

56

Коронавирусга қаерда тест топшириш мумкин?

211
Ўзбекистонда Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топшириш учун қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин.
© Sputnik

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон ҳудудида COVID-19га аниқ ташҳис қўйиш учун мурожаат қилиш мумкин бўлган тиббий муассасалар рўйхатини эълон қилди. 

Бугунги кунда Ўзбекистонда ана шундай ташкилотлар сони 29та бўлиб, улардан 17таси Тошкент шаҳрида, 5таси Самарқандда, 3таси Фарғонада, 1тадан Наманган, Навоий, Нукус ва Қарши шаҳарларида жойлашган.Барча клиникалар рўйхати ва манзили билан инфографикамизла танишинг. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 июндан бошлаб пуллик асосда нодавлат тиббиёт муассасаларида таҳлил топширишга яна рухсат берилди. Нархни нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди. Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олиниши мумкин.

211
Свеча, гвоздики

Машҳур турколог олим Андрей Кубатин вафот этди

29
Андрей Кубатин вафоти муносабати билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари олимнинг оиласига, биринчи галда турмуш ўртоғига чуқур ҳамдардлик изҳор қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Турколог олим Андрей Кубатин 36 ёшида коронавирус касаллигидан оламдан ўтди. Бу ҳақда Кубатиннинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида хабар берилди.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда олим вафоти муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирилмоқда.

Андрей Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон ФА Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

"Ўзбек илм дунёси умидли олимидан айрилди. Тўлдирилиши қийин бўлган йўқотиш... Минг афсуски, унинг ҳали қиладиган ишлари кўп эди... Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун, Аллоҳ раҳматига олсин", - деб ёзган Кубатинни таниган инсонлардан бири.

Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси ("Давлатга хоинлик қилиш") назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилган. 

29