IMEI код аслида нима учун керак?

580
(Янгиланган 18:50 14.01.2021)
Мобил қурилманинг IMEI кодини қандай рўйхатдан ўтказиш керак, бунинг учун қандай тўловлар мавжуд ва бошқа муҳим саволларга жавоблар.
© Sputnik

IMEI код – бу 15 рақамдан иборат бўлган серия номери бўлиб у уяли телефоннинг ҳар бир сим-карта солинадиган слоти учун алоҳида бўлади. IMEI код ишлаб чиқарувчи томонидан берилади.

IMEI код нима учун керак?
Телефон аппарат тарихини, ишлаб чиқарувчи номини, аппарат янгими ёки фойдаланилганини аниқлаш учун. Ёки йўқолган телефон аппаратини ҳуқуқини сақлаш органлари ёрдамида топиш учун. 

Баъзи ҳолларда шахсий маълумот ва маблағларни хакерлардан ҳимоя қилиш учун. Бунда хакерларни уларнинг IMEI коди орқали топиб олиш мумкин

Ўзбекистонда мобил қурилманинг IMEI кодини қандай рўйхатдан ўтказиш керак, бунинг учун қандай тўловлар мавжуд ва бошқа муҳим саволларга жавоблар билан батафсил инфографикамизда танишинг.

 

580

Қорақалпоғистонда янги қурилаётган тоғ-кон мажмуаси қандай бўлади

439
(Янгиланган 12:12 12.01.2021)
Бугунги кунга қадар “Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши” лойиҳанинг бир неча босқичлари амалга оширилган.
Тебинбулоқ
© Sputnik

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Австриянинг "Horst Wiesinger Consulting GmbH" компанияси билан ҳамкорликда руда қазиб олиш, ундан бойитилган контсентратни ишлаб чиқариш, грануляция қилиш, табиий газдан фойдаланган ҳолда темир олиш ва ундан пўлат ишлаб чиқариш ҳамда ванадийни ажратиш бўйича лаборатория-тажриба синовларини якунлади.

Бундан ташқари, қазиб олишдан то пўлат маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қадар бўлган жараён учун технологик регламентлар ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу техник ҳужжат оптимал технологик жараённинг амалга ошириш тартибини, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини, саноат хавфсизлигини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига жавоб беради.

Ушбу лойиҳа кўмирсиз технологиядан фойдаланишни назарда тутган, бу эса атроф-муҳитни ифлослантирмаслиги билан ажралиб туради.

Батафсил Sputnik инфографикасида.

439

Ўзини ўзи банд қилганларни 2021 йилда нималар кутмоқда

713
(Янгиланган 17:46 05.01.2021)
Ўзини ўзи банд қилганларни 2021 йилда нималар кутаётгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 
© Sputnik

Ўзбекистон Солиқ инспекцияси ўзини ўзи банд қилганлар сони энг кўп бўлган соҳаларни санаб ўтди.

Маълум бўлишича, шу кунга қадар Ўзбекистонда жами 548,7 минг  фуқаро – ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган. 

Уларнинг аксарияти (159 954 киши) маиший хизматлар - сартарошлик, косметолог, калитлар тайёрлаш, пойабзал таъмирлаш соҳасида ишлайди. 

Шунингдек, 120 527 киши қишлоқ хўжалиги - чорва молларини парвариш қилиш, томорқа эгаларига ёрдам бериш соҳасида ишлайди. 102 341 киши - ижтимоий хизматлар, яъни репетиторлар, энагалар, уй хўжалигини юритиш билан шуғуланади. 

Ўзини ўзи банд қилганлар асосан қайси соҳаларда экани ва уларни 2021 йилда нималар кутаётгани ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг. 

 

713
Доллары США

Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

13
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Бош прокуратура матбуот хизмати
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

13