Мигрантлар, архив сурат

Етти мингга яқин мигрантлар Россиядан чиқиб кетишлари лозим

1855
(Янгиланган 09:38 19.01.2017)
Москва шаҳрида ўз вақтида пули тўланмаган патентлар бекор қилинди. Айни вақтда бекор қилинган патент эгаларининг Россияда яшашлари қонунга зид, деб баҳоланади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Москва шаҳриИИВ мигрантлар масалалари Бош бошқармаси меҳнат мигрантларининг 7 мингга яқин патентларини бекор қилди, деб хабар қилмоқда Сахаровадаги Миграция маркази матбуот-хизмати.

Хабарда таъкидланишича, белгиланган вақтда пули тўланмаган патентлар ўз расмий кучини йўқотган. "Мана шу туфайли, чет эл фуқаролари бекор қилинган патент билан Россия ҳудудида бўлишлари қонунга зиддир, улар жавобгарликдан қутулиш учун Россия ҳудудини тарк этишлари лозим", — дейилган хабарда.

Айтилишича, патенти бекор бўлган чет эл фуқароларининг ҳаммаси СМС-хабар орқали огоҳлантирилган. "Мигрантларга "базамизда патентингиз ҳақи тўланганлиги ҳақида маълумот йўқ" деган хабар юборилган. Аммо бунга қарамай, мигрантлар ўз патентлари пули тўланганлигини исботлаш учун марказимизга келишмади", — дейилган хабарда.

Патенти бекор қилинган меҳнат мигрантлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олинадиган бўлса, улар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади, камига уларга 5-7 минг рубл миқдорида жарима солинади ва қонунбузарлар учун Россияга кириш йўли ёпилади.

Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси Россия ҳудудина ноқонуний яшаб юрган чет элфуқароларини аниқлаш бўйича тадбирларни давом эттиришини маълум қилган.

1855
Теглар:
бекор қилиш, сахарово, патент